2023 йил 1 апрелдан Ўзбекистон қонунчилигида бир қатор ўзгаришлар бўлади. Хусусан:
- Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдори ошади
- Мажбурий аттестацияга жалб этилмайдиган педагог кадрлар рўйхати кенгайтирилади
- Пенсия олувчилар Тошкент метрополитенидан кун давомида бепул фойдаланади
- Паррандачилик билан шуғулланувчи тадбиркорларга имтиёзли кредитлар берилади
- Аҳолига қуёш панеллари орқали ишлаб чиқарилган электр энергияси учун субсидия берилади
- Автотранспортлар ҳаракатланишининг энг юқори тезлиги соатига 60 километргача пасайтирилади
- Хўжалик жамиятлари кузатув кенгашининг қимматли қоғозларни чиқариш бўйича қарорлари муҳим факт сифатида ошкор қилинади
- Айрим тадбиркорларга мол-мулкни суғурта қилиш харажатларининг бир қисми қоплаб берилади
- Айрим касалликларда ногиронлик фуқароларнинг иштирокисиз белгиланади
- Кўп квартирали уйларнинг нотурар қаватларида боғчалар ташкил этишга рухсат берилади
- Профессионал таълим муассасаси педагогларининг базавий тариф ставкалари оширилади
- Ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар оила аъзолари ижтимоий қўллаб-қувватланади
- Янги қурилган кўп қаватли ишлаб чиқариш бинолари учун мол-мулк солиғи пасайтирувчи коэффициентда тўланади
- Қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатган шахслар мол-мулк ва ер солиғидан озод этилади
- Айрим қишлоқ хўжалиги техникалари божхона тўловлари ва утилизация йиғимидан озод қилинади






