Жорий йилнинг 2 апрел куни 12:30 дан бошланган кучли ёғингарчилик натижасида ойлик норманинг 20 ммгача ёмғир ёғиши кузатилди.
Натижада, Махтумқули кочаси, Бунёдкор шоҳ кочаси Халқлар дўстлиги санъат саройи (тоннел таг қисми) олди, Жанубий вокзал олд майдони каби қатор манзилларда сув тошиши юзага келди.
Тошкент шаҳар ҳокимлигининг маълум қилишича, 18:00 тезкорлик билан ташкил қилинган гуруҳлар томонидан сув тошиқини бартараф этилган.
“Шуни қайд этиш жоизки, сўнгги йилларда сув тошиши кузатилаётган манзилларда кўрилган чоралар натижасида ўша ҳудудларда бундай ҳолатлар такроран кузатилмаган. Бу йўналишдаги ишлар давом этади“, дейилади хабарда.






