АсосийJamiyat

Фарғонадан Тошкентга учиши керак бўлган авиарейс кечиктирилди

'Фарғонадан Тошкентга учиши керак бўлган авиарейс кечиктирилди'ning rasmi

Бугун 3 апрель куни Тошкент вақти билан соат 04:14 да бортида 81 йўловчи билан Москвадан Фарғонага (СУ1970 рейси) келган Аерофлот авиакомпаниясининг самолётида техник носозлик юзага келди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар бермоқда.

Парвозни давом эттириш учун самолётни алмаштиришга қарор қилинди.

"Шу муносабат билан Фарғона — Тошкент йўналишидаги парвоз маҳаллий вақт билан соат 05:45 дан 17:30 га кўчирилди. Ушбу парвозни амалга ошириш учун “Аерофлот” Шереметево аеропортидан (Москва) қўшимча Б737-800 типидаги самолётни жўнатди. Ушбу самолёт келгунигача йўловчилар меҳмонхоналарга жойлаштирилди" дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар