- Тонгни шукроналик билан бошланг! Саҳарда қилинган яхши ниятлар ва покиза истакларнинг амалга ошиши айни ҳақиқат!
- Ҳар бир ишингизни режалаштиринг. Шунда кутилмаган муаммолардан холи бўласиз.
- Мақсад сари олға интилинг. Кичик омадсизликлар катта ғалабаларга етаклайди!
- Кечиримли бўлинг! Аввало ўзингизни, ўтмишингизни авф этинг. Дўстларингиз ва душманларингизни ҳам кечиринг! Зеро ҳеч биримиз хатолардан холи эмасмиз!
- Ҳадеб нолийдиган инсонлар билан ҳамсуҳбат бўлманг! Агар шундай даврага тушиб қолсангиз, «Мен бундай бўлмаслигим керак» деган фикрни маҳкам тутинг.
- Орзунгиздан воз кечманг! Ҳатто амалга ошишига кўзингиз етмаса ҳам... Биттагина орзуси бўлган инсоннинг ҳам яшашдан мақсади бўлади.
- Ҳаёт энг яхши муаллим. Атрофингиздагилар ҳаётидан ибрат олинг, фикрланг. Аммо турмушингизни бошқаларники билан таққосламанг.
- Танлаган соҳангизда завқ билан ишланг. Бордию шундай бўлмаса, бошқа касб танлашга ҳар доим улгурасиз.
- Даромадингизнинг маълум қисмини ҳайрия ишларига йўналтиринг. Савобнинг ажри катта.
- Ҳар қандай вазиятда ҳам ҳиссиётларни назорат қилинг.
- Омадсизликдан ҳам миннатдор бўлишни ўрганинг. Ахир уни деб омад сари элтувчи тажрибага эга бўласиз-ку!
- Кичик ижобий ўзгаришлар охир-оқибат катта натижаларга олиб боради, унутманг.
- Одамлар билан кўришганда хушмуомала бўлинг. Чиндан иродаси кучли инсонгина кимгадир хайриҳох бўлиши мумкин.
- Атрофингиздагилар учун «лифт» бўлинг. Улар сиз билан бирга янада юқори кўтарилишади.
- Танқидга холис бўлинг. Балки сизга кўринмагани бошқаларнинг кўзига ташланаётгандир.
05.10.2016 04:20





