1

Озишнинг янги 4 усули!

СУҒДИЁНА 05.10.2016, 10:34
Теглар: Аёл, Гўзаллик
Озишнинг янги 4 усули!

1. Гарвард университети олимлари ширинлик истеъмол қилиш оқибатида келиб чиққан ортиқча тана вазнга эга аёллар ўртасида антиқа тажриба ўтказишди. Иштирокчиларнинг ҳар бирига икки қисмга ажратилган шоколад тарқатилди. Тажриба шартига кўра ширинлик ўрамидан аста-секинлик билан олиниб, ейилди. Тадқиқот мақсади ширинлик ўрамининг иштаҳага қай йўсинда таъсир этишини текшириш эди. Маълум бўлишича, шоколад қутиси ёки ўрамидан ажратиб ейилса, тўйинганлик ҳисси кеч пайдо бўлади. Акси қилинганида эса иштаҳани назорат қилиш осон кечаркан.

2. Дунёга машҳур диетологлардан бири Брайан Ванзинк фикрича, кайфият билан иштаҳа бир-бирига узвий боғлиқ. Агар таомланиш олдидан яхши нарсаларни ўйласангиз, ортиқча егуликка эътибор бермайсиз. Аксинча, нохуш ўйлар билан таомланишни бошлаганда эса кўнгилдаги ғашликни тарқатиш учун ҳам таом билан ўзингизни овутасиз. Бу эса ортиқча сантиметрларни ҳадя қилади.

3. Карнеги — Меллон университетининг бир гуруҳ руҳшунослари хаёлан таомланиш дастурини ишлаб чиқишди. Бунга кўра пирожний, торт ва шу каби ширинликларни хаёлан истеъмол қилсангиз, иштаҳангизни жиловлай оласиз. Тўғри, бу усул салгина қийинроқ. Аммо тажриба қилиб кўрса бўлади.

4. Тана вазни билан муаммо бўлмаслиги учун Орегон университети олимлари вақти-вақти билан ўзингизни парҳезга зид иш кўришни тавсия этишмоқда. Масалан, бир ҳафтада бир марта музқаймоқ ёки шоколадли торт ейишингиз мумкин. Ҳавотирланманг, бу усул иштаҳани назорат қилишда ёрдам берса берадики, семиришингизга йўл қўймайди.

Шарҳлар

Аёлни қотилликка бошлаган рашк: Янгийўллик жувон бошқа аёлга уйланмоқчи бўлган шаръий никоҳидаги эрини ўлдириб қўйди...

23.08.2021, 16:08

Қишнинг қировли кунларидан эсон-омон чиқиб олган Комилжон ота кенжа фарзанди Муродни (исм-шарифлар ўзгартирилган) уйлаш мақсадида тўй тайёргарликларини бошлаб юборди. Узоқ изланишлардан сўнг қиз ҳам топилди. Бироқ унаштирув...
Аёлнинг жони қирқта, аммо қисмати биттами? Ёхуд зўравонлик ва тазйиқ қурбонлари… (видео)

01.06.2021, 18:32

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда хотин-қизларнинг таҳқирланиши, аёвсиз калтакланиш ҳолатлари акс этган хабар ва воқеалар ҳақидаги чиқишлар кескин ортиб кетди. Аммо бу каби вазиятлар кечагина содир...
Фарғонада 32 яшар аёл томорқасида кўкнори етиштираётгани аниқланди

13.05.2021, 22:34

Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида 32 яшар аёл уйининг томорқасида кўкнори ўсимлиги етиштираётгани аниқланди, дея хабар бермоқда ИИВ матбуот хизмати.Қайд этилишича, 2021 йилнинг 5 май куни...
"Гўзалликнинг келиб чиқиши" лойиҳаси инсон гўзаллиги ҳар хил бўлиши мумкинлигини кўрсатди(фото)

03.12.2020, 19:22

Инсониятнинг этник хилма-хиллигини ўрганиш учун "Гўзалликнинг келиб чиқиши" номли лойиҳа ташкил этилди. Миллатлар гўзалликлари ўртасидаги тафовутни намоён этиш учун турли мамлакат вакиллари суратга туширилмоқда.Лойиҳада 18 ёшдан...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1