1

Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев Тожикистон Президенти билан телефон орқали сухбатлашди

ЖАМИЯТ 05.10.2016, 16:25
Теглар: Ўзбекистон, 2016 йил, Телефон
Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев Тожикистон Президенти билан телефон орқали сухбатлашди

2016 йил 5 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев билан Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди, дея хабар беради ЎзА. 

Суҳбат чоғида ўзбек ва тожик халқларини вақт ва тарих синовидан ўтган кўп асрлик дўстлик ва ҳамкорлик муносабатлари боғлаб туриши, бу яқин қўшничилик, ўзаро ҳурмат ҳамда бир-бирининг манфаатларини эътиборга олган ҳолда бундан кейин ҳам самарали ҳамкорлик учун қулай ва мустаҳкам асос яратиши таъкидланди. 

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, замонавий Ўзбекистон – Тожикистон муносабатларига асос солган Ислом Каримов вафоти муносабати билан Самарқанд шаҳрида ўтказилган дафн маросимида шахсан қатнашгани ва Ўзбекистон халқига чуқур ҳамдардлик изҳор этгани учун Тожикистон Президентига миннатдорлик билдирди.

Суҳбат давомида Шавкат Мирзиёев ва Имомали Раҳмон бундан кейин ҳам очиқ ва кенг кўламли мулоқотни давом эттиришларини, Ўзбекистон ва Тожикистоннинг турли даражадаги сўнгги мулоқотлари чоғида қўллаб-қувватланган таклиф ва келишувлар икки мамлакат халқларининг фаровонлиги, минтақада тинчлик ва барқарорликни, ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш борасидаги вазифаларни биргаликда босқичма-босқич амалга ошириш имконини беришига ишонч билдирдилар.

Шарҳлар

Ўзбекистон Эронни мағлуб этиб, Осиё кубогига йўлланмани қўлга киритди (видео)

13.09.2023, 11:02

Осиё кубоги учун саралаш ўйинлари якунланди, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири. Маълум бўлишича, сўнгги 6 ўйинда рақиблари дарвозасига 25 та гол киритиб, 3 та гол  ўтказиб...
⚡️Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳамкорликда ишлаб чиқарадиган автомобилларнинг нархлари эълон қилинди

24.01.2023, 10:47

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорликда 19 турдаги енгил автомобиллар, жумладан микроавтобус, пикап, седан ва бошқаларни ишлаб чиқаришни режалаштирган. Қирғизистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар нархи 13...
Путин Ўзбекистондаги ғайритабиий совуқлар ҳақида фикр билдирди (видео)

18.01.2023, 11:45

Россия президенти Владимир Путин иқтисодий масалалар бўйича йиғилиш ўтказди ва унда Марказий Осиё мамлакатларидаги совуқлар ҳақида фикр билдирди. Россия раҳбари бош вазир Михаил Мишустиндан агросаноат мажмуасида...
Озарбайжон ва Ўзбекистон Президентлари Ичан қалъани айланишди (фото)

22.06.2022, 15:14

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Хива шаҳрига ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилмоқда. Кеча бўлиб ўтган музокаралар якунида давлатимиз...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1