— Турмуш ўртоғим простата бези касаллиги туфайли кўп азоб чекади. Эшитишимча, чет элда простатитни оддий пиёз пўчоғи билан даволашаркан. Шу ҳақда маълумот берсангиз.
Комила Турдиева, Самарқанд вилояти.
Шавкат Усмонов, уролог шифокор:
— Кореяликлар простатитга пиёз пўчоғининг даво эканини исботлаганлар. Бунинг учун ярим стакан пиёз пўчоғи совуқ сувда яхшилаб ювилади. Сўнг кострульдаги қайноқ сувга солиб 3-5 дақиқага паст оловга қўйилади. Бир соатча тиндириб, докадан сузилади. Бемор ҳар куни овқатланишдан олдин уч маҳал шу “дори”дан ичиб турса дарддан фориғ бўлади.
Умуман пиёз пўчоғи қайнатмаси буйрак ишини яхшилайди, организмдан заҳарли чиқиндиларни чиқариб юборади, пешоб йўлларидаги қумларни ҳам ҳайдайди.