“Реал Мадрид” жамоаси бош мураббийи Зинедин Зидан клубнинг сўнгги тўрт ўйинда дуранг қайд этганидан хафа эмаслигини, аммо муаммо сабабларини ўрганиш керак эканини таъкидлади.
“Эйбар”га қарши (1:1) Испания чемпионати 7-туридан кейин Зидан ўз шогирдлари билан мулоқот уюштирди. Хусусан, франциялик мутахассис футболчиларни терма жамоалар ўйини вақтида клуб ҳақида унутмасликка чақирди ҳамда самарасиз ўйин сабаблари нимадан иборат эканини сўради.
Қайд этиш керакки, 6 ва 11 октябрь ФИФА кунлари этиб белгиланган. Унда миллий терма жамоалар ЖЧ–2018 турнирига саралаш баҳсларини ўтказади.