Ўзбек мусиқа санъати ривожлантиришга катта ҳисса қўшган ёшлар мураббийси, профессор Жаҳонгир Ибрагимов бугун, 1 май куни 70 ёшида вафот этди. Маданият ва туризм вазирлиги Жаҳонгир Ибрагимов вафоти муносабати билан таъзиянома эълон қилди.
Ибрагимов Жаҳонгир Акбарович 1953-йилнинг 12-ноябрида Тошкент вилоятида таваллуд топган.
Ўз фаолиятини 1971-йилдан Р.Глиер номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа мактабида ўқитувчи сифатида бошлаб, кейинчалик мусиқа ишлари бўйича директор ўринбосари лавозимида ҳам фаолият олиб борган.
Маълумот ўрнида, Жаҳонгир Акбарович Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси, профессор, “Маданият ва санъат фидокори” кўкрак нишони билан тақдирланган.