Жорий йилнинг 10 май куни соат 23:00 ларда Олмазор тумани Янги Олмазор кўчасида 1985 йилда туғилган Б.С. бошқарувида бўлган Нехиа 2 русумли автомашинаси ҳамда 1984 йилда туғилган Х.Ш. бошқарувида бўлган Мерcедес Бенз русумли транспорт воситаси иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ЙТҲ натижасида Нехиа 2 русумли автомашина ҳайдовчиси тан жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.






