АсосийSUG'DIYONA

«Зинама-зина» парҳези

«Зинама-зина» парҳези янги усуллардан бўлиб, унинг ёрдамида атиги 5 кун ичида 8 килограммгача озишингиз мумкин. Натижа эса узоқ сақланади. Бунинг устига парҳезнинг соғлиққа асло зарари йўқ, аксинча уни яxшилайди.

1-кун «ТОЗАЛОВЧИ» босқич

Бу муҳим ва фойдали босқичда организм токсин ва шлаклардан тозаланади. Бонус сифатида эса биринчи босқичдаёқ 1-2 кг. озишингиз мумкин.

Бир кун давомида 1 кг. олма енг, 1 литрдан кўпроқ сув ичинг ва фаол кўмирдан 4-6 та, 1 донадан ҳар 2 соатда ичинг.

2-кун «ТИКЛОВЧИ» босқич

Ошқозон-ичак фаолиятини тиклаб, тўғри озишга замин яратади.

Кун давомида 1 литр ёғсиз кефир ичинг ва 600 гр. творог енг. Ва албатта, кўпроқ газланмаган сув ичинг.

3-кун «КУЧГА ТЎЛДИРУВЧИ» босқич

Энг ширин ва ёқимли босқич. Бунда сиз биринчи, иккинчи босқичларда йўқотган захирадаги энергияларни тиклаб оласиз. Ҳаттоки бундай «ширин» кунда ҳам 0,5-1 кг.озишингиз мумкин.

Кун давомида 2 ош қошиқ асал, 300 гр. майиз истеъмол қилинг. Қуруқ мевалардан тайёрланган шакарсиз (фруктоза билан алмаштирсангиз бўлади) шарбат ичинг.

4-кун «ҚУРУВЧИ» босқич

Унинг вазифаси мушакларга тегмаган ҳолда ёғ тўқималарини эритишдир. Организмга оқсилларнинг фаол кириб келиши қайта қурилишишларига ёрдам беради. Аxир озиш ва парҳез организм учун кутилмаган ҳодиса-ку! Қурилиш босқичида 700 гр. дан халос бўласиз.

Кун давомида ёки қайнатилган, ёки буғда пиширилган товуқ гўштини енг. Сув ичишни эсингиздан чиқарманг.

5-кун «ЁҒЛАР ЭРУВЧИ» босқич

Мана, оxирги босқичга ҳам етиб келдик. Мақсадимизга эришишимизга 1-2.5 кг. гина ҳалақит бераяпти. Ҳеч қиси йўқ бу муаммодан ҳам қутуламиз. Бу кун сиз ўзингизга янги мевалардан, хом сабзавотлардан ва 200 гр. сувда қайнатилган сули ёрмаси (овсянка)дан байрам столи безатинг-да, чиройли қомат эгасига айланганингиздан ғурурланинг!

 

Бошқа янгиликлар