АҚШ Ўзбекистонга тиббиётни ривожлантириш учун инвестиция киритади

САЛОМАТЛИК 12.05.2023, 20:08
АҚШ Ўзбекистонга тиббиётни ривожлантириш учун инвестиция киритади

CCB: АҚШ билан тиббиёт соҳасида инвестициявий ҳамкорлик кенгаяди

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов бошчилигидаги делегация Қўшма Штатларга сафари доирасида АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID)нинг Глобал соғлиқни сақлаш маъмурияти масъуллари билан мулоқот қилди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди. 

Хабарда айтилишича, USAID билан узоқ муддатли ҳамкорлик натижасида мамлакатимизда сил касаллигини видеотасвир ёрдамида даволаш ва қуёш энергияси, сунъий интеллект билан жиҳозланган, мобиль рентген нурлари каби инновацион ёндашувларни қўллашга эришилди.

Мазкур хайрли ташаббуслар ҳатто энг олис ва чекка ҳудудларимизда ҳам силга қарши хизматлардан фойдаланиш имкониятини кенгайтирди.

Бинобарин, Агентлик пандемия даврида “С0VAX” дастури бўйича Ўзбекистонга 9,6 миллион доза Pfizer ва Moderna вакциналари етказиб берилишида кўмаклашди. Ўз навбатида, USAID билан фармацевтика соҳасида ҳам алоқалар мустаҳкамланмоқда.

Мулоқотда Ўзбекистонда тиббиёт соҳасидаги ҳамкорликнинг сармоявий пакетини кенгайтиришга қаратилган дастурни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича ҳамкорликни мустаҳкамлаш юзасидан келишувга эришилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1