АсосийDunyo

Давлатлараро қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Россияда қўлга олинди

'Давлатлараро қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Россияда қўлга олинди'ning rasmi

Санкт-Петербургнинг Приморский туманида қидирувда бўлган 58 ёшли Ўзбекистон Республикаси фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда Россия ОАВлари хабар тарқатди. 

Маълум бўлишича, аёл 21 май куни кечки соат еттиларда Коломяжский проспектидаги 2-уйдаги 17-хонадонла қўлга олинган. У 2020 йил август ойида дўстининг квартирасини алдов йўли билан 3500 долларга сотиб, пулни ўз фойдасига ўзлаштириб юборгани учун давлатлараро қидирувда бўлган. 

Айбланувчи 8 май куни Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси томонидан қидирувга берилган эди.

    Бошқа янгиликлар