АсосийJamiyat

Бухорода 1,2 млрд сўмлик камомад аниқланди

'Бухорода 1,2 млрд сўмлик камомад аниқланди'ning rasmi

Бухоро вилояти Қоровулбозор туманида бурғилаш қувурларининг камомади аниқланди. Ҳолат бўйича Прокуратура департаменти маълумот берди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қоровулбозор туман бўлими томонидан тадбиркорлик субектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Ў.Қ.” АЖга қарашли “М." участкаси бошлиғи Ф.Қ. ўзининг моддий жавобгарлигидаги умумий баҳоси 1,2 млрд сўмлик жами 307 дона бурғилаш қувурлари камомадига йўл қўйганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар