АсосийJamiyat

"Болаларимиз боғчада ҳеч нарсаси йўқ шўрва ичишмоқда" (видео)

'"Болаларимиз боғчада ҳеч нарсаси йўқ шўрва ичишмоқда" (видео)'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Жомбой туманидаги 25-Мактабгача таълим муассасасида тарбияланувчилардан бирининг онаси ва боғча тарбиячиси ўртасида тортишув акс этган видеолавҳа тарқалди. 

Лавҳада аёл болаларга берилаётган овқатнинг масаллиғи йўқлигини айтиб, ота-оналарга мурожаат қилган. Шундан сўнг тарбиячилардан бири аёлга ташланиб, қўлидаги телефонни тортиб олишга уринган. 

Самарқанд вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолат бўйича расмий муносабат берди. 

"Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган  "Болаларимиз боғчада ҳеч нарсаси йўқ шўрва ичишмоқда." мазмунидаги мурожаат юзасидан  ишчи гуруҳи тузилиб органишлар олиб борилмоқда. Ўрганиш натижалари бўйича батафсил маълумот берилади",–дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар