Президент фармонига кўра умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчилар сонидан келиб чиқиб, 2024 йил 1 январдан бошлаб Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги таълим ташкилотларида “New Education” тариф режаси жорий этилади;
Бунда:
- таълим муассасаларидаги болалар сонидан келиб чиқиб, “New Education” тариф режаси интернет тезлиги ҳажмлари белгиланади;
- таълим муассасаларида 400 нафаргача ўқувчиси бўлган умумий ўрта таълим муассасаларида Интернет тезлиги камида 40 Мбит/с, ўқувчилар сони 400 нафардан кўп бўлганларда – камида 100 Мбит/с бўлади;
“New Education” тариф режасининг ҳар бир тезликдаги пакети учун ҳар ойлик абонент тўлови миқдорларини белгилаш ва бунда таълим ташкилотлари томонидан интернет хизматларидан тунги вақтда фойдаланилмаслиги инобатга олинади.