Тез-тез бош оғриғи безовта қилса, таомномангизни кўздан кечиринг.
- Шоколад – ширинлик таркибидаги танин, кофеин ва фенилэтиламин моддаси мигрень билан оғриганларда оғриқ ҳуружларини келтириб чиқариши мумкин.
- Аччиқ қалампир – фойдали хусусияти қанчалик эътироф этилмасин, қон босими туфайли юзага келадиган бош оғриқларига сабаб бўлади.
- Дудланган гўшт – бу турдаги маҳсулотларга сифати бузилмаслиги учун консервантлар қўшилади. Таъсирчан кишиларда консервантлар бош оғриқларини келтириб чиқариши илмий асосланган.
- Зайтун меваси – меъёридан ошмаса, зарари йўқ. Аммо мунтазам истеъмол қилинганида зайтун таркибидаги тирамин моддаси бош миядаги қон томирлар фаолиятига ножўя таъсир кўрсатиши мумкин.
- Фруктоза – ширинлик миқдорини чеклаш мақсадида фруктоза ёки сахарозадан тайёрланган маҳсулотлар билан парҳез қилиш кўпинча бош оғриқларига сабаб бўлади. Чунки бунда аспартам, цикламит ва сахарин моддалари бош мия нейронларига таъсир кўрсатади.
- Пишлоқ – ғоят фойдали бўлса-да, буни қарангки, ушбу маҳсулотга ҳам қарши кўрсатмалар мавжуд экан. Пишлоқни эрталаб ва кечки соат 18-00 гача истеъмол қилсангиз организмга жиддий таъсири бўлмайди. Аммо уйқуга ётишдан аввал ейилгани бош оғриғини юзага келтириши мумкин.
- Қаҳва, чой ва газланган ичимликлар – улар таркибида кофеин бор. Мазкур модда нерв тизимини қўзғатиш таъсирига эга. Қолаверса қон босими кўтарилишига ҳам сабаб бўлади.