1. КВАДРАТ ШАКЛЛИ
Ҳиссиётлардан кўра ақлга таяниб иш кўрувчилар учун ҳосдир. Бундай тирноқ шаклини хуш кўрувчи хонимлар изланувчан, дунё қараши кенг аёллар бўлишади. Ягона камчиликлари оддий ҳолатларга керагидан ортиқ эътибор ажратишади.
2. ТЎҒРИ ТЎРТБУРЧАК ШАКЛ
Бу турдаги маникюр образи ҳаётда аниқ мақсадга эга аёлларда учрайди. Танлаган касби, турмуш тарзини аниқ белгиланган режа асосида олиб боришади. Характер жиҳатдан киришимлилиги ҳам муаммолардан ҳоли бўлишга ёрдам беради.
3. ҚИРРАЛИ УЧБУРЧАК ШАКЛ
Мазкур маникюр услубини кайфияти ўзгарувчан бўлган хонимлар ёқтиришади. Уларда жиззакилик ҳамда вазиятни назорат қила олмаслик ҳолатлари учраб туради. Қиррали учбурчак шаклини эса ўзига ҳос устунликдай қабул қилишади.
4. ТИРНОҚ ШАКЛИ – ДУМАЛОҚ
Ушбу тирноқ шаклини маъқул кўрадиган аёллар жуда таъсирчандирлар. Кўз ёши ҳам, кулгуси ҳам ёнма-ён. Аммо узоқ вақт ҳафа бўлиб юришмайди.





