1

«Танишув сайтлари, беҳаё ёзишмалар – эримни йўлга сололмаяпман...»

СУҒДИЁНА 11.10.2016, 16:57
Теглар: Ижтимоий тармоқлар, Аёл, Эркак, Интернет, Оила, Эр-хотин
«Танишув сайтлари, беҳаё ёзишмалар – эримни йўлга сололмаяпман...»

Авваллари таҳририятга мактуб йўллаганлар ҳақида ўқисам, ҳайрон бўлардим «Қандай ёзишаркин?» деб. Буни қарангки, бугун ўзим ҳам хат ёзаяпман. Ёшим 45да, турмуш ўртоғим мендан бир ёш катта. Фарзандларимиз, уч нафар набирамиз ҳам бор.    

Сўнгги 15 йил ичида соғлигимни йўқотиб бўлдим. Неврозга чалинганман. Бир неча ой илгари бачадонимдаги миомани жарроҳлик йўли билан олиб ташлашди. Аммо муаммом бу ҳам эмас. 

Эримнинг номаъқул хатти-ҳаракатларидан эзилиб кетдим. «Ёшим ўтиб бораяпти, набираларим бор» демайди. Танишув чатларига кириб, ўзини ёш йигит деб таништиради-ю, қизлар билан гаплашади. Шунчаки, суҳбатлашса ҳам майлига эди. Ётоқда кечадиган ишларни айтиб, эркаловчи сўзлар билан ёзишади. Илгари беҳаё фильмлар дискларни кўрарди. Зўрға бу одатини йўқ қилдим. Энди бўлса, уяли алоқа компанияларининг танишув сайтлари чиққан. Ўзи дўконда савдо қилади. Кун давомида телефони қўлидан тушмайди. Уйга келиб ҳам ҳеч ким йўқ хонага кириб олади-да, алламаҳалгача телефон орқали қизлар билан «яқинлик қилади». Бир-икки сафар қизларнинг рақамларини билиб, уларга қўнғироқ қилдим. Аммо натижаси бўлмади. 

Турмуш ўртоғимнинг азалдан феъли оғирроқ. Аччиғи чиққанида, бир неча марта жавобимни берган. Эр-хотин ётоқ масаласида ҳам келишолмаймиз. Рости, унинг талаблари тарбиямга тўғри келмайди, қабул қилолмайман... Ва табиийки, рад этганим учун жаҳли чиқиб, сўкинади. 

Ўзим ҳам савдо билан шуғулланаман. Эрим илгари рашк қилиб турарди. Операция бўлганимдан сўнг мен билан иши бўлмай қолди. «Ширин сўзингиз кўчадагиларга-ю, аччиғи менгами?» десам бақиради. «Сен билан яқинлик қилишимни ўзинг сўра мендан» дейди. Ахир қандай қилиб айтаман? Алам қилгани у билан севишиб турмуш қурганмиз. 

Яқинда 7-синфда ўқийдиган ўғлимни мастурбация пайтида кўриб қолдим. Отасига айтсам, парвойига келтирмади. Фақат «Ўғлингга қараб қўй» деди, холос. Жахлим чиқиб, ўғлимни роса уришдим. 

Отасининг қилиқларини болалар билиб қолишидан жуда қўрқаман. Лекин муаммо тобора чуқурлашиб кетаяптики, нима қилишни билмай қолдим. Маслаҳат беринг, эримни номаъқул ишлардан қандай қайтарай? У билан қандай муомала қилишни билмаяпман...»

Исми сир тутилди.

Муштариймизнинг мурожаатини ўқиб, мавзуга қай томонлама ёндашишни узоқ ўйладик. Гарчи бу оилавий муаммо бўлса-да, эр-хотин муносабатлари ва нозик масалалар ҳам тилга олинганки, уларга ҳам ечим топиш талаб этилади. Балки хат билан танишгач, «Оила сирини кўчага олиб чиқиш тўғрими?» дерсиз. Аммо бу «сир» аёлнинг елкасига оғирлик қилаётган ёки куни келиб болаларнинг боши хам бўлишига сабаб бўлса-чи? Шунда ҳам индамай, ичга ютиш керак дейсизми? 

Биз кимнидир оқлаш ёки айблаш фикридан йироқмиз. Мавзуга холис ёндашиб, муаммога ечим топиш мақсадида сексопотолог Дилмурод ЭРГАШЕВГА юзландик.

15 йил олдин нима бўлганди?

Ҳеч бир муаммо ўз-ўзидан юзага келмайди. Унинг таг замирида, албатта, бирор воқеа-ҳодиса ётади. Мактубда тилга олинишича, аёл сўнгги ўн беш йил давомида ҳаловатини йўқотган. Демак, муаммо кеча, ундан аввалги кун ёки бир неча ой илгари пайдо бўлмаган. Хўш, 15 йил ичида нималар содир бўлди? Эр-хотин муносабатларида нималар ўзгарди? Аввало, мана шу саволга жавоб топиш лозим. Оила муҳаббат асосига қурилган экан, турмушнинг бахтли палласи ҳам бўлган. Аммо кейинчалик қандайдир ҳолатлар сабаб муносабатлар бугунги кўринишга келган. 

Эркакнинг хатти-ҳаракатларидан унда комплекс борлиги сезилаяпти. Эҳтимол ёшлик чоғида ёки уйланганидан сўнг нафсониятига тегадиган қандайдир воқеа бўлган-у, шунинг таъсирида ўзига нисбатан ишончи пасайган. Балки рафиқаси томонидан бир неча бор рад этилиши руҳиятига зарба бўлгандир? Ҳа, биз эркакларни кучли жинс вакили деб биламиз. Аммо биргина сўз уларни кўкларга кўтаради ёки, аксинча, ер билан чилпарчин қилади.

Комплекс

46 ёшни қаршилаган эркак нима сабабдан ўзини ёш йигит сифатида таништиради? Чунки унда ўзидан қониқмаслик, ташқаридан олаётган муомаласига эҳтиёж бор. Балки ташқи кўринишидан қониқмас. Ёки эркаклик ғурурига даҳл қилувчи ҳолатлар юзасидан иккиланиш мавжуддир. Нима бўлганда ҳам муаммо эркак руҳиятида яширинган. Ва шу нарса унга тинчлик бермайди. Мутахассис кўмаги билан уни қийнаётган вазиятни аниқлаш мумкин. 

Чегарадан чиққанми ёки?

Сексологияда муаммонинг чегарадан чиққан ва чегара доирасидаги кўринишлари бор. Биринчиси, мутахассис назоратида даволанишни талаб қилади. Иккинчиси учун эса керакли тавсия ва йўл-йўриқлар билан ёндашиш мумкин. Мактубдаги эркак муаммоси эса яқинликка киришиш учун стимул(рағбатлантириш)ни ташқаридан излашидир. Тиббий тилда айтганда эркакнинг алоқага киришиши учун маълум стимул бўлиши лозим. Бу организм учун нормал ҳолат. Кимдадир кўриш, кимдадир эшитиш орқали хоҳиш уйғониши содир бўлади. Агар эркакнинг мазкур талаблари қондирилмаса, у ташқаридан юпанч излашга тушади. Виртуал мулоқот ёрдамида беҳаё сўзларни айтиш эркакдаги айнан шу муаммо белгисидир.

Эркакнинг ўзига нисбатан ишончи паст. Шунга ҳам мақтов ва рағбатлардан руҳланади. Бошқалардан эшитган эркаловчи сўзлар унинг эркаклик ғурурини оширади, бироқ рафиқасига нисбатан салбий муносабат пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Виртуал мулоқот ёрдамида уйғонган хоҳишни эса жуфти билан якунлаши мумкин. Бироқ бу жараёнда ҳеч қандай ҳислар бўлмайди. 

Танишувдаги «таниш»лар ким?

Ижтимоий тармоқлар ёки танишув сайтларидаги қизлар-чи, наҳот уларда ор-номус йўқ дерсиз? Келинг, ҳиссиётларга берилмай, бафуржа гаплашамиз. «Қаҳрамон»имиз ўзини ёш йигит деб таништирган бир пайтда, «қиз»ларнинг ёши аслидагидек дейсизми? Ким билади, балки улар ҳам шу эркак қаторию, ҳаёни юзидан сидириб ташлаганлардандир. Ким билади, дейсиз?! Аммо эркакни энди йўлга солиш мумкинмикан?? 

Ечим:

Эр-хотин ўртасидаги муносабатларда гармониянинг йўқлиги уларни бир-биридан узоқлаштирган. Гормония эса бир-бирини тушуниш, тинглаш ва хоҳиш-истакларини ўрганиш билан вужудга келади. Агар аёл жуфтини ўзидан итарса, унинг дунёқараши, фикрлашини нотўғри билиб, ўз билганидан қолмаса ёхуд эркак талабларини тўғри етказа олмай рафиқасини хўрласа, гармония пайдо бўлмайди. Аввалги, бор муносабатлар ҳам аста-секинлик билан нураб бораверади. Хўш, мактуб эгасига нима деймиз? Тиббий томондан аёлга руҳшунос ва сексопатолог маслаҳати керак. Жуфтини бу ишлардан қайтариш учун ўзини қўлга олиши, уни турмушининг дастлабки йилларидаги қиёфада кўришга ҳаракат қилиши, муносабатларни яхшилашга уриниши лозим. Эркакчи, у билганини қилаверадими, дерсиз? Йўқ! У ҳам ўзгаради. Қачонки ўзига нисбатан муносабат ўзгарганини кўрса! Қачонки жуфти унга ишонаётгани, талпинаётгани ва тушунаётганини сезса! 

Ўғил масаласи...

Мастурбация жинсий етилиш даврини бошидан кечираётган ўспиринлар учун нормал ҳолат. Ҳатто, фарзандингизни бу ҳолатда кўриб қолсангиз ҳам ўзингизни назорат қилинг. Асло, дакки берманг. Ота, ўғлига содир бўлган жараённи содда тилда тушунтириб, гигиена қоидаларига риоя этишни ўргатсин. Бу ишга оналарнинг аралашмагани маъқул. Чунки улар билиб-билмай турли гапларни айтишади. «Яна шундай қилсанг, уйланолмайсан. Боланг бўлмайди» каби қўрқитишлар бола руҳиятини сиқувга олиб, кейинчалик турли муаммоларга сабаб бўлиши мумкин. Организмнинг меъёрий жараёни тўғри тушунтирилса, ҳаммаси яхши бўлади. 

Маржона тайёрлади.

Шарҳлар

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп?

26.09.2021, 17:45

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп? Давлат статистика қўмитаси маълумот берди. Унга кўра, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида жами 8 871 412 та оила...
Аёлни қотилликка бошлаган рашк: Янгийўллик жувон бошқа аёлга уйланмоқчи бўлган шаръий никоҳидаги эрини ўлдириб қўйди...

23.08.2021, 16:08

Қишнинг қировли кунларидан эсон-омон чиқиб олган Комилжон ота кенжа фарзанди Муродни (исм-шарифлар ўзгартирилган) уйлаш мақсадида тўй тайёргарликларини бошлаб юборди. Узоқ изланишлардан сўнг қиз ҳам топилди. Бироқ унаштирув...
Ўзбекистонда баъзи ижтимоий тармоқлар вақтинча чекланди. Улар орасида Twitter, TikTok ва “ВКонтакте” ҳам бўлиши мумкин

02.07.2021, 17:11

“Ўзкомназорат” Ахборот хизмати хабарига кўра, айрим ижтимоий тармоқлар фаолияти Ўзбекистон ҳудудида чекланди.Хабарда айтилишича, “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги Қонуннинг 27-1-моддаси талабларига зид равишда Ўзбекистон фуқароларининг шахсга доир...
Аёлнинг жони қирқта, аммо қисмати биттами? Ёхуд зўравонлик ва тазйиқ қурбонлари… (видео)

01.06.2021, 18:32

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда хотин-қизларнинг таҳқирланиши, аёвсиз калтакланиш ҳолатлари акс этган хабар ва воқеалар ҳақидаги чиқишлар кескин ортиб кетди. Аммо бу каби вазиятлар кечагина содир...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1