1

Нонуштани нимадан бошламаган маъқул?

СУҒДИЁНА 12.10.2016, 09:23
Теглар: Маҳсулот
Нонуштани нимадан бошламаган маъқул?

Тонгни турли чипслар, қотган нон, «Е» қўшимчаларига тўла сунъий таомлар билан бошлашни диетологлар тавсия этмайди. Шунингдек, дудланган маҳсулотлар, консервалар, аччиқ таомлардан эҳтиёт бўлиш лозим. Яна биласизми, «тонгги» деб ном олган айрим маҳсулотлар ҳам оч қоринга зарар аслида.

 

Совуқ ва газланган ичимликлар

Оддий, аммо жуда совуқ сув ошқозон ва ичаклар шиллиқ қавати спазмини келтириб чиқариши мумкин. Бу уларнинг яллиғланишига олиб келади. Натижада овқат ҳазм қилишга қийналасиз. Эрталаб хона ҳароратидаги 1 стакан  сувни эса бирданига ичиб юбормасдан, 2 дақиқа давомида оз-оздан ичиш лозим.

 

Қаҳва

Ичимлик таркибидаги кофеин ошқозон шиллиқ қаватини «ғашлантиради». Агар сизни гастрит безовта қилса, вазият янада ёмонлашади. Бунинг устига, қаҳвада сафрони ҳайдовчи моддалар бор. Сафро йиғилиб турган, таомдан ҳоли ўн икки бармоқли ичак ўзини ўзи ҳазм қилишга уринишни бошлайди. Шунинг учун 1 финжон қаҳвани нонуштадан кейин ичишга одатланинг.

 

Пирожнийлар, ширин булочкалар

Оч қоринга ейилган ширинлик ошқозон ости безини зўриқиб ишлашга мажбур қилади, қонда кўп миқдорда инсулин ажратади. Қонингизда инсулин миқдори қанча кўп бўлса, шунча ортиқча вазн орттирасиз. Қондаги қанд миқдорининг кескин ортиши худди шундай кескин пасайишга сабаб бўлади. Яъни сиз очликни бир-икки соатдан сўнг яна ҳис қила бошлайсиз.  Айтганча, хамиртуришли пишириқлар  (айниқса, иссиғи) ичакларда газ ҳосил бўлишини таъминлайди. Яхшиси, ширин пишириқларни сутли бўтқа ёки қуймоқдан сўнг истеъмол қилинг.

 

Йогурт, қатиқ, кефир

Ҳайронмисиз? Аслини олганда, нордон сут маҳсулотлари оч қоринга зарарли эмас. Фақат улар таркибидаги фойдали бактериялар оч ошқозонга тушиб, тез нобуд бўлади. Шу сабабдан диетологлар бу маҳсулотларни нонуштадан бир-бир ярим ярим соат ўтиб ичишни тавсия қилишади.

 

Мевалар

Резавор меваларнинг майда доначалари бўм-бўш шиллиқ қаватни жароҳатлаши мумкин. Баъзи мевалар (нок ва хурмо)нинг пўсти ҳам худди шу «вазифа»ни бажаради. Узум оч қоринга ейилганда, дам йиғилишига сабаб бўлади. Демак, меваларни ошқозон бошқа маҳсулотлардан иборат  нонуштадан анча хотиржам бўлиб олганда истеъмол қилиш мумкин. Масалан, мевалар ва творог иккинчи нонушта учун энг зўр жуфтлик!

Шарҳлар

​​Аҳоли саломатлиги учун маҳсулотлар хавфсиз ёки зарарли эканлигини кўрсатувчи белгилар билан тамғаланади

11.11.2020, 21:22

"Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ги Президент қарорида қайд этилишича, озиқ-овқат маҳсулотларининг таркибида туз, қанд ва ёғ миқдори инсон соғлиғи учун хавфсиз...
​Реклама туфайли харид қилинадиган кераксиз 20 маҳсулот

19.06.2017, 10:46

Ҳозир шундай замонки, катта-кичик ёрлиқлар, реклама роликлари бизни бетиним ҳарид қилишга рағбатлантиради. Газета, журнал, телевидение, радио ва ҳар қадамда учрайдиган баннерлардаги кўтаринки кайфият бағишловчи гаплар,...
Турп: оздиради, ёшартиради, қонни кўпайтиради

12.01.2017, 15:07

Танангиз мадорсизланаётганини сезаяпсизми, давосини узоқдан ахтарманг-да, уйдаги бор маҳсулотларга диққат қаратинг. Мисол учун, кузда пишадиган қарсилдоқ турпга. У шамоллашда асқотишини ҳаммамиз биламиз, аммо хотирани чархлаши,...
Ҳаммаси мандарин ҳақида!

22.12.2016, 15:01

Янги йил арафасида барчага севимли мева – мандаринлар дастурхонимиздан жой олади. Хитойда ушбу цитрус мевани тортиқ қилиш урфга кирган бўлиб, айтишларича бундай совға бахт ва...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1