Ижтимоий тармоқларда “Сурхондарёдаги сув омборига машина тушиб кетибди. Ҳайдовчиси ҳақида маълумот йўқ” – сарлавҳаси остида тарқалган хабар юзасидан вилоят ИИБ расмий муносабат билан чиқди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 24 июнь куни соат 12:30 ларда 1994 йилда туғилган ҳайдовчи “Ласетти” русумли автомобили билан “Хисорак-Сариосиё” йўналишида ҳаракатланиб келиб, бошқарувни йўқотиб, ушбу ҳудуддан ўтувчи “Тўпаланг” дарёсига тушиб кетган.
Натижада автомашина ичида бўлган 2007 йилда туғилган йўловчи енгил тан жарохати олиб туман касалхонасига ётқизилган. Ҳайдовчи Суд-тиббий экспертизасининг хулосасига кўра ҳодиса содир бўлишидан олдин соғлиги ёмонлашгани ва юрак эшимик эҳтимоли юқори бўлганлиги сабабли вафот этган.
“Ҳайдовчилардан автомототранспорт воситасини бошқаришдан олдин ўзларининг соғлиги ҳамда транспорт воситасининг техник созлигига ишонч ҳосил қилиб рул бошқарувига ўтиришларини, йўлларда чарчоқ сезганда йўлнинг хавфсиз бўлган ҳудудида ҳаракатланишдан тўхташларини сўраймиз”, дейилади хабарда.






