АсосийJamiyat

Қурбон ҳайити тарихи акс этган Темурийлар даври миниатюраси

'Қурбон ҳайити тарихи акс этган Темурийлар даври миниатюраси'ning rasmi

Ер юзидаги юз миллионлаб мусулмрнлар Ийд ал-Адҳа - Қурбон ҳайитини нишонламоқда. Ривоятларга кўра,  бу анъана ҳз.  Иброҳим (а.с.) Аллоҳ томонидан имтиҳон қилинган кундан бошланади. Маълумки, диний манбаларда, хусусан, Библия ва Қуръонда Иброҳим (а.с.)нинг ўз ўғилларини Яратганнинг амрига биноан қурбонлик қилмоқчи бўлгани ёзилади.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, тадқиқотчи Фирдавс Абдуҳолиқовнинг хабар беришича, Иброҳим (а.с.) Аллоҳга бўлган итоатлари сабаб ўз ўғилларини уйдан олиб чиқадилар.  Белгиланган жойга бориб, Исмоил (а.с.)нинг бўғзига пичоқ қадаганларида,  Аллоҳнинг изни билан Жаброил (а.с.) жаннатдан бир қўчқор олиб чиқади ва Исмоил (а.с.) қурбонликдан қутулади. 

Бу воқеа Қуръони каримнинг “ас-Соффат” сурасида тилга олинади. Суранинг 106-107-оятларида ўқиймиз. «Албатта, бу очиқ-ойдин синовнинг айни ўзидир. Биз унинг ўрнига катта қурбонлик фидо қилдик».

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, тадқиқотчи Фирдавс Абдухолиқовнинг маълумот беришича, Португаоия пойтахт - Лиссабондаги Гюлбенкян коллекциясида сақланаётган, темурийлар даврида 1410–1411 йилларда Шерозда кўчирилган “Темурийлар даврига оид мураққаъ” (альбом)да Иброҳим (а.с.) ўз ўғлини қурбон қилаётгани акс эттирилган.

Суратда айни ана шу оятларда зикр қилинган ҳолат  тасвирини кўришимиз мумкин. Унда  Иброҳим (а.с.)  ўз ўғли Исмоил (а.с.)нинг бўйнига пичоқ тираб тургани тасвирланган. Сарғиш рангли фонда ҳавода муаллақ турган тўрт нафар қанотли фаришта кўзга ташланади. Иброҳим (а.с.)нинг қаршисида жаннатдан қўчқор олиб чиққан Жаброил (а.с.) ҳам қанотли аёл кўринишида  акс эттирилган. 

    Бошқа янгиликлар