1

Жуфтингизнинг кўнглига йўл топиш учун 6 усул

СУҒДИЁНА 14.10.2016, 17:14
Теглар: Аёл, Эркак, Оила, Эр-хотин
Жуфтингизнинг кўнглига йўл топиш учун 6 усул

Нигора ШОМУРОДОВА, руҳшунос: — Оилавий ҳаётда энг муҳими эр-хотиннинг бир-бирини тушунишида. Шунинг учун жуфтингизнинг кўнглига йўл топиш орқали оилангизни мустаҳкам ва бахтиёр қиласиз. Турмуш ўртоғингизни тўғри тушуниш учун бироз эътиборли бўлиш кифоя.

1. Унутманг, эркаклар оилавий можароларга тоқат қилолмайди. Уйга ё ўзингизга бирор нарса керак бўлса, бундан жанжал чиқариш шарт эмас. Шунчаки талабларингизни эрингизга истак, ҳеч бўлмаса, тилак сифатида билдиринг ва суҳбатни «сиз ҳақсиз, фикрларингизни ҳурмат қиламан, фақат мана буни бир ўйлаб кўринг», деб, кўнглингиздагини айтишингиз мумкин. Муомалангизга ҳам кўп нарса боғлиқлигини эсда тутинг.

2. Жуфтингиз билан ҳар бир ишни маслаҳатлашиб амалга оширинг. Мустақил қарорлар чиқарманг. У ўзини оила бошлиғи сифатида ҳис қилишини таъминланг. Агар бирор иш юзасидан эрингиз берган маслакҳат ноўрин бўлса, ақл Билан иш юритинг. Агар унинг «нега мен айтгандек қилмадинг», деб аччиғи келса, у айтгандек қилишга роса уриниб, эплай олмаганингизни, қўлингиздан фақат шу келганини, усиз шуниям эплай олмаганингизни билдиринг.

3. Турмуш ўртоғингизни мақтаб туринг, лекин меъёрни билинг.

4. Жуфтингизнинг кўнглига йўл топиш учун ўзингизни ҳам ўйланг. Доим унинг кўз ўнгида гўзал бўлиб юринг. Қолаверса, ўз уддабуронлигингизни ҳам намоён этинг. Бу эрингизда «бу менинг хотиним!» деган фахр уйғотсин.

5. Эрим уй юмушларининг барчасини қила олиши керак, деб ўйламанг. Ҳамма эркаклар ҳам мебелни тузатиши, электр ускуналарини созлай олмаслиги мумкин. Устига-устак, жуфтингиз кун бўйи ишлаб, уйга чарчаб келган бўлса, сиз айтган уй ишларини қилишни хоҳламас, бунинг учун уни «қўлидан иш келмайди»га чиқариш ярамайди.

6. Эркакнинг кўнглига йўл топиш учун албатта у билан футбол матчи ёки балиқ овига бориш керак эмас. Шунчаки унинг қизиқишларини ҳурмат қилинг. Бирор байрам баҳонасида унга қизиқишларига боғлиқ совғалар берсангиз, унга қанчалар эътиборли эканингиздан хурсанд бўлади.

Шарҳлар

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп?

26.09.2021, 17:45

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп? Давлат статистика қўмитаси маълумот берди. Унга кўра, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида жами 8 871 412 та оила...
Аёлни қотилликка бошлаган рашк: Янгийўллик жувон бошқа аёлга уйланмоқчи бўлган шаръий никоҳидаги эрини ўлдириб қўйди...

23.08.2021, 16:08

Қишнинг қировли кунларидан эсон-омон чиқиб олган Комилжон ота кенжа фарзанди Муродни (исм-шарифлар ўзгартирилган) уйлаш мақсадида тўй тайёргарликларини бошлаб юборди. Узоқ изланишлардан сўнг қиз ҳам топилди. Бироқ унаштирув...
Аёлнинг жони қирқта, аммо қисмати биттами? Ёхуд зўравонлик ва тазйиқ қурбонлари… (видео)

01.06.2021, 18:32

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда хотин-қизларнинг таҳқирланиши, аёвсиз калтакланиш ҳолатлари акс этган хабар ва воқеалар ҳақидаги чиқишлар кескин ортиб кетди. Аммо бу каби вазиятлар кечагина содир...
Ўзбекистонда 2030 йилга қадар оила институти янада мустаҳкамланади

27.05.2021, 16:56

АОКАда “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти раҳбарлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.Анжуманда  “Ўзбекистон Республикасида оила институтини 2030 йилгача янада мустаҳкамлаш концепцияси” мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1