1

Қон босимингиз юқорими? Доривор ўсимликларни хизматга чақиринг!

САЛОМАТЛИК 17.10.2016, 09:53
Теглар: Саломатлик
Қон босимингиз юқорими? Доривор ўсимликларни хизматга чақиринг!

Гулҳамишабаҳор (календула)

Ушбу ўсимлик яллиғланишга қарши восита сифатида халқ табобатида кенг қўлланилади. Аммо кўпчилик унинг юрак-қон томир тизими фаолиятига ҳам ижобий таъсир кўрсатишини билмайди. Демак, юқори қон босими безовта қилаётган бўлса, 1 ош қошиқ гулҳамишабаҳор гулларини бир пиёла қайноқ сувда тиндиринг. Бир соатдан сўнг 100 мл.дан кунига 3 маҳал ичинг.

Шивит

Биз доим салат ва таомларга қўшиб истеъмол қиладиганмиз шивит, қарангки, нафақат қон босимини тушуради, балки уни бир меъёрда ушлаб туришга ҳам кўмаклашар экан. Бунинг учун 1 ош қошиқ шивит уруғини 1 стакан қайноқ сувда дамлаб қўйиш лозим. Илиқ дамламани кунига 3-4 маҳал ичиш тавсия этилади.

Бошпиёз

Пиёз ҳам юқори қон босими, тромбоз, склероз хасталикларидан азият чекаётган беморлар учун фойдали саналади. Таркибидаги эфир мойлари ва С, В1 дармондорилари холестерин синтезини камайтириб, юрак хасталикларининг олдини олади. Юраги безовта қилаётган кишилар куни 2 дона пиёзни салатлар ва таомларга қўшиб тановул қилишлари лозим.

Лимонўт

Ёрқин лимон ҳидига эга ўсимлик таркибидаги эфир мойлари, витамин С, флавоноидлар, ошловчи ва бошқа моддалар юрак фаолиятининг яхшиланишига ёрдам беради. Абу Али Ибн Сино лимонўт ўсимлигини юрак ва ошқозон фаолиятини яхшилаш учун ишлатган. Шунинг учун ҳам ўсимликдан тайёрланган доривор препаратлар (эфир мойи, дамлама) тиббиётда гипертония касаллигини даволаш учун тавсия этилади. Дамлама тайёрлаш учун 8 чой қошиқ майдаланган лимонўт баргини 0,5 литр қайнаган сувда дамлаб қўйилади. Сўнг кунига 4 маҳал овқатдан олдин, 0,5 пиёладан ичиб туриш тавсия этилади.

Кашнич уруғи

Кашнич уруғи қўшилган чой юрак қаттиқ урганида, чанқоқни тезда босиш ва қайт қилишни тўхтатиш учун ичилган. 1 чой қошиқ кашнич уруғи 0,5 литр сувга солиб, 5-7 дақиқа қайнатилади, сўнг устига 1 чой қошиқ қора чой солиб, хона ҳароратида совутилади, докадан ўтказиб вақти вақти билан ичиб турилса, қон босимини меъёрлаштиради.

Дўлана

Қадим замонлардан юрак қон-томир хасталикларини даволашда кенг қўлланиладиган бу ўсимлик айниқса тахикардияда фойдали ҳисобланади. Қон босимини тушириш учун эса наъматакнинг қуритиб майдаланган гули ёки мевасидан 1 ош қошғини 300 мл. қайноқ сувда дамлаб, 1 соатга тиндириб қўйилади. Совутиб, ярим стакандан кунига 3 маҳал ичиш тавсия этилади. 

Шарҳлар

Буйрак хасталиклари кимларда кўпроқ учрайди? Шифокор жавоб берди

06.08.2021, 17:47

CCВ Матбуот хизмати буйрак етишмовчилиги қандай хасталик экани ва уни бартараф этишда мамлакатимиз тиббиёти нималарга қодирлиги ҳақида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бўлим раҳбари,...
ЮТИНГАНДА ҚУЛОҚ ОҒРИҒИ?!

26.12.2017, 13:12

— Уч яшар ўғлим овқат чайнаб ютаётганида қулоғини ушлаб, оғриётганини айтди. Шифокорга кўрсатсам, отит деб ташхис қўйди. Бу қандай касаллик? Уни уйда даволаса бўладими? Назира...
ДИАТЕЗ ҚАЙТАЛАМАСИН ДЕСАНГИЗ…

26.12.2017, 13:08

— Эмизикли чақалоғим экссудатив диатез касаллиги билан оғриганди. Ҳозир соғайган бўлса-да, айрим таомларни истеъмол қилганимда унинг баданида қизғиш доғлар пайдо бўлади. Гўдакда диатез қайталамаслиги учун...
ФАРЗАНДИНГИЗНИ МАКТАБ КАСАЛЛИКЛАРИДА АСРАНГ!

26.12.2017, 11:36

Узоқни кўра олмаслик;сколиоз (умуртқа поғонасининг қийшайиши);гастрит;руҳий-асаб тизими бузилишлари кабиларни мактаб касалликлари сирасига киритиш мумкин. Статистикага кўра, ҳар беш боланинг бири умуртқа поғонаси муаммоларидан қийналса, ҳар...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1