АсосийDunyo

Грецияда ўрмон ёнғинлари юз бермоқда

'Грецияда ўрмон ёнғинлари юз бермоқда'ning rasmi

Грецияда кенг кўламли ўрмон ёнғинлари туфайли маҳаллий аҳоли ва сайёҳлар эвакуация қилинмоқда. Жумладан, ёзги оромгоҳда дам олаётган мингдан ортиқ бола хавфли ҳудуддан олиб чиқилди.

Ёнғин аллақачон Афинадан 30 километр узоқликда жойлашган қишлоқлардаги уйлар ва меҳмонхоналарга яқинлашмоқда.

Ўт ўчириш ишларига 200 дан ортиқ киши ва 60 та махсус техника жалб этилган. 15 та самолёт ёнаётган жойларга сув ташламоқда. Ишга бўғувчи тутун, кучли шамол ва мисли кўрилмаган иссиқлик тўсқинлик қилмоқда.

Грецияда ҳаво ҳарорати иккинчи ҳафтадирки, сояда 40 даражадан ошиб кетмоқда. Маълум қилинишича, бундай об-ҳаво июл ойининг охиригача давом этади.

    Бошқа янгиликлар