АсосийJamiyat

Бухорода қурилиши битмаган 9 қаватли уйда ёнғин чиқди (видео)

'Бухорода қурилиши битмаган 9 қаватли уйда ёнғин чиқди (видео)'ning rasmi

Бухоро шаҳрида янги қурилаётган 9 қаватли уйда ёнғин содир бўлди. Ҳолат акс этган видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалди. Бу ҳақда вилоят ФВБ матбуот хизмати маълум қилишди.

Унда айтилишича, воқеа 24 июль куни соат 12:20 да, “Бунёдкор” МФЙда жойлашган янги қурилаётган 9 қаватли уйда юз берган. Уйнинг чап ён томони юза қисми (алюкобонд) ёнган.

Воқеа жойига жалб этилган 5 та ёнғин қутқарув автоэкипажлари соат 12:22 да етиб бориб, соат 12:49 да ёнғинни батамом ўчирган. Ёнғин оқибатида фуқароларнинг куйиш, тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмаган.

Бирламчи маълумотга кўра, пайвандлаш ишларида ёнғин хавфсизлиги қоидалари бузилиши ёнғин келиб чиқишига сабаб бўлган деб тахмин қилинмоқда. Моддий зарар миқдори аниқлаштирилмоқда.

    Бошқа янгиликлар