АсосийJamiyat

Тошкентда ҳарбий хизмат ўтаётган самарқандлик йигитнинг ўлими бўйича ФВВ маълумот берди

'Тошкентда ҳарбий хизмат ўтаётган самарқандлик йигитнинг ўлими бўйича ФВВ маълумот берди'ning rasmi

Аввал хабар қилганимиздек, ФВВ тизимидаги Тошкентда жойлашган ҳарбий қисмларнинг бирида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган 24 яшар самарқандлик йигит вафот этди.

Ҳолат бўйича ФВВ расмий маълумот тақдим этди. 

Маълум қилинишича, Фавқулодда вазиятлар вазирлигига қарашли ҳарбий қисмда муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган аскар соғлиги ёмонлашиб, шифокорларга мурожаат қилган ва шифохонага жойлаштирилган. Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан аскар шифохонада вафот этган. Суд тиббий экспертиза хулосасига кўра аскар ўлимига ўпканинг икки томонлама пневмонияси асорати сабаб бўлган.

"Мазкур холат бўйича Тошкент ҳарбий прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Терговга қадар текширув ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Тергов якуни бўйича маълумотлар тақдим этилади", - дейилган расмий хабарда. 

    Бошқа янгиликлар