1

Ажал чангалидан омон қолганлар

МУТОЛАА 18.10.2016, 11:07
Теглар: Фожиа, Аэропорт
Ажал чангалидан омон қолганлар

Баъзан ҳаётда учраб турадиган ташвишлар бизга оғирлик қилади. Шундай патларда ҳатто ҳаётимиздан нолиб ҳам қўямиз.  Бироқ инсон кучли иродаси ва матонати билан энг оғир машаққатларни, мусибатларни ҳам енгишга қодир. Қуйида ҳикоя қилмоқчи бўлганларимиз ҳам ақл бовар қилмас шароитларда яшаб омон қолган инсонлар ҳақида. Уларнинг бошига тақдири азал ёғдирган машаққатлар билан танишиб, матонатига таҳсин айтамиз.

Тинч океанида 13 ой
Хосе Сальвадор Альваренга

У балиқ овига кетиб, океан бағрида бир йилдан кўпроқ муддатга қолиб кетди. Бу балиқчининг бошидан кечирганлари машҳур ёзувчи Даниэль Дефонинг “Робинзон Крузо” асарини эслатади. Сальвадор кимсасиз оролда эмас, балки Тинч океанида, етти метрли қайиқда 13 ой яшади. 2013 йилнинг декабрь ойида балиқчининг қайиғи кучли бўронга учради. Кучли шамол ва ёғингарчилик Хосе ва унинг дўстининг 15 ёшли ўғлини очиқ океанга олиб чиқиб ташлади. Қайиқдаги мотор ва радиалоқа бузилиб қолди. Ота-боланинг яшаб қолишга ҳаракат ва уларни топишларига умид қилишдан бошқа иложи йўқ эди. Улар ёмғир сувидан ичиб, балиқ ва денгиз тошбақалари билан озиқланишди. Ўспириннинг организми бундай таомномага кўниколмади ва орадан 4 ой ўтиб, у вафот этди. Кунлардан бирида балиқчининг қайиғини кучли шамол Маршал оролларига олиб бориб ташлайди. Маҳаллий аҳоли вакиллари уни шифохонага элтишади. Шундан сўнг у уйига Мексикага етиб олди. Хосе бу хатарли сафардан кейин хотирасининг бир қисмини йўқотди. Унинг қандай қилиб 13 ой мобайнида хавфли шароитда яшагани билан боғлиқ саволлар ханузгача жавобсиз қолмоқа. 

Тирик қолиш учун қўлидан воз кечган
Арон Ралстон

2003 йилнинг май ойида Юта штатидаги Каньонлэндс миллий боғида бахтсиз ҳодиса юз берди. Чўққига кўтарилаётган Ароннинг қўлини улкан тош босиб қолади. Озиқ-овқат заҳираси тугаганидан сўнг Ароннинг олдида икки йўл турарди: ўлиш ёки яшаб қолиш. У тош тагидан қўлини тортиб олишига кўзи етмади. Шунда у қўлининг билагидан пастки қисмини тошлар орасида қолдиришга қарор қилди. Арон ҳаётини катта хавф остига қўйиб, қўлининг ярмини кесиб ташлайди. Қаттиқ шок ҳолатидаги альпинист нидерландиялик сайёҳларни учратиб қолгунича саҳрода тентираб юрди. Ароннинг ҳаёти асосида режиссёр Дэнни Бойл “127 соат” деб номланган фильм ишлади. 

30 метр чуқурликда 62 соат
Харрисон Океане

2013 йилнинг май ойида Нигерия соҳилларидан 30 километр узоқликда шатакчи кема чўкиб кетади. Ундаги экипаж аъзоларининг барча ҳалок бўлади. Бироқ кема ошпази бахтли тасодиф туфайли тирик қолади. Ошпаз ҳаво “чўнтаги” юзага келган каютани топишга муваффақ бўлиб, 30 метр чуқурликда 62 соат вақт ўтказади. Уни экипаж аъзоларининг жасадини топиш учун юборилган қутқарувчилар қутқариб олишган. 

Саҳрои Кабирда 9 кун
Мауро Проспери

1994 йилда Саҳрои кабирда ўтказиладиган “Қумдаги марафон”да италиялик полициячи Мауро Проспери йўлдан адашиб, саҳрода қолиб кетади. Ичишга суви тугаганидан кейин полициячи ўз жонига қасд қилмоқчи бўлади ва томирларини кесиб ташлайди. Бироқ, организм сувсизлангани учун қон қуюқлашиб, оқмай, қон қотиб қолди.  Мауро бу ҳолатдан қаттиқ таъсирланиб, йўлида давом этади. Охир оқибат у кўчманчи қабилаларга дуч келади. Мауро ҳаммаси бўлиб 9 кун саҳрода қолиб кетди. Очлик ва сувсизлик туфайли у бу кунларда 18 кг вазн йўқотди. 

Самолёт ҳалокатидан омон қолган
Норман Оллестад

1979 йилнинг 19 февралида Калифорния тоғларида кучли қор кўчкиси сабаб самолёт ҳалокатга учради. Ҳалокат оқибатида самолёт бортида бўлган 11 ёшли Норман исмли болакай омон қолади. У кичкиналиги ва ёрдамга муҳтожлигига қарамай, тоғдан ёлғиз ўзи тушишга муваффақ бўлади. Орадан 30 йил вақт ўтгач, Норман бошидан кечирганлар ҳақида ҳикоя қилувчи китоб ёзади. 

“76 кун денгизда асирликда”
Стивен Каллахан

1982 йилда кема ҳалокатида омон қолган таниқли америкалик яхтачи. У 76 кун ичида шиширилган қутқарув солида Атлантика океанини сузиб ўтган. 1982 йилда Стивен ўз қўллари билан қурган қайиғи кучли бўрон туфайли ҳалокатга учради. Чўкиб кетаётган қайиқдан Стивен сув, озиқ-овқат ва оғир шароитларда яшаб қолиш бўйича йўриқноман олиб қолишга муваффақ бўлади. Денгизчининг кутилмаган сафари 76 кун давом этади. 1982 йилнинг 20 апрелида у қутқарув солида Мари Галант оролига келиб қолди. Стивенга балиқчилар ёрдам берди. 

Каллаханнинг саёҳати ҳақида “76 кун денгизда асирликда” китоби ёзилди. Мазкур китоб “Нью-Йорк Таймс” газетасида чоп этиладиган бестселлерлар рўйхатида бир неча ойлар мобайнида сақланиб турди. 

5200 метр баландликдан қулаб тирик қолган
Лариса Савицкая

Лариса Савицкаянинг исми Гиннеснинг рекордлар китобининг Россияда чоп этиладиган талқинига 5200 метр баландликдан тушиб, омон қолган ва жисмоний зарар учун жуда кам (75 рубль) миқдорда моддий ёрдам олган ягона инсон сифатида қайд этилган. 

Ҳодиса 1981 йилнинг августида юз берган. 20 ёшли талаба қиз турмуш ўртоғи билан тўй саёҳатидан қайтаётган эди. Улар ўтирган Ан-24 самолёти диспетчерларнинг хатоси туфайли ҳарбий қирувчи Ту-16 билан тўқнашиб кетади.  Самолётнинг Лариса ўтирган бўлаги қайинзорга қулайди. Кучли зарб натижасида Лариса анча пайтгача беҳуш ётади. У ўзига келгач эса турмуш ўртоғининг жонсиз танасини кўради. Қовурғалари, қўли синганига, бош мияси чайқалганига қарамай у ҳаёт учун курашишда давом этади. Самолёт бўлакларидан у ўзи учун уйча ясайди. Бу уйча уни қор ва ёмғирдан ҳимоя қилди. Ҳалокатдан 2 кун ўтиб, уни қутқарувчилар топиб олишади. 

“Мен осмондан тушганимда”
Жулианна Маргарет Кёпке

“Мўъжизалар юз беради” фильми Жулианнанинг жунглида ўтган 9 кунлик ҳаёти ҳақида ҳикоя қилади. Перулик мактаб ўқувчиси 17 ёшида самолёт ҳалокатида омон қолади. Перуга маҳаллий рейсни амалга ошираётган самолёт бортида 92 киши бўлган. Маргаретдан ташқари уларнинг барчаси ҳалок бўлган . 

Жароҳати ва мия чайқалишига қарамай, Маргарет 9 кун деганда тропик ўрмон орқали ўтиб, аҳоли яшайдиган ҳудудга етиб келади. Ўшанда Маргарет таътилни ўтказиш учун онаси билан отасининг ёнига кетаётган эди. Отаси қизига жунглида яшаб, омон қолиш сирларини ўргатган эди.  У ҳалокат жойида тўрт кун ёрдам кутади, ёрдам бўлмаганидан сўнг, жунглига қараб йўл олади. Жулианна жуда кўп қийинчиликларга дуч келади. У илонлар ва турли ҳашаротлар билан курашади. Ваниҳоя ўнинчи куни у балиқчиларни учратиб қолади. Балиқчилар қизнинг яраларини ювиб, малҳам қўйишди. Маргарет ўзининг бошдан кечирганлари ҳақида “Мен осмондан тушганимда” деб номланган китоб ёзган. Кейинчалик мазкур китоб асосида фильм суратга олинди. 

Уругвайнинг регби жамоаси

1972 йилда Уругвайнинг Чилига учаётган регби жамоаси, уларнинг дўстлари ҳамда қариндошлари авиаҳалокатга учради. Самолёт Анд чўққисига урилди. Бортдаги 45 нафар йўловчидан 10 нафари ҳалокат оқибатида, яна 7 нафари бироз вақтдан сўнг ҳалок бўлади. Омон қолган 28 киши 3600 метр баландликда, совуқ ва очлик шароитида яшашга маҳкум бўлган. Тирик қолганлардан икки нафари тиббиёт институти талабалари эди. Улар имкон даражасида жароҳатланганларни даволаб туришган. 

Авиаҳалокатдан 11 кун ўтиб, улар радио орқали ўзларини қидириш ишлари якунланганидан хабар топишади. Бироз муддатдан сўнг тоғда қор кўчкиси юз беради ва яна 8 нафар инсон ҳалок бўлади. Лекин уч ой мобайнида 16 нафар киши қорли тоғда ҳаёт кечирганига қарамай қутқарувчилар уларни топишади ва ҳаётлари сақлаб қолинади.

Шарҳлар

Қарши аэропорти фаолияти вақтинча чекланди

12.12.2022, 09:51

Ноқулай об-ҳаво Қарши аэропорти фаолиятини вақтинча чеклаб қўйди, дея хабар бермоқда "Uzbekistan Airports"Маълум қилинишича, кўриш чегарасининг пасайиши, туман ва кучли шамол "Азимут" авиакомпанияси рейсини Самарқанддаги...
Самарқанд халқаро аэропортида “Очиқ осмон” режими жорий этилади

24.09.2022, 10:47

Ўзбекистонда туризм салоҳиятини ошириш, янги барпо этилган Самарқанд халқаро аэропорти имкониятларидан тўлақонли фойдаланиш ҳамда авиаташувлар бозорида рақобат муҳитини ривожлантириш мақсадида 2022 йил 1 октябрдан Самарқанд...
Ямандаги халқаро аэропортда портлаш юз берди. Қурбонлар бор

31.10.2021, 00:22

Яманнинг Адан шаҳридаги аэропортда портлаш содир бўлди. Портлаш оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда AlArabiya телеканали хабар бермоқда. Reuters агентлигининг маълумотига кўра, портлаш Адан халқаро аэропортида...
"Тошкент 3" аэропорти ўз фаолиятини тикламоқда

30.08.2021, 13:42

Аввалроқ,  Тошкент 3 аэропорти 19 августдан бошлаб номаълум муддатга ёпилгани ҳақида хабар берган эдик.Маълум бўлишича, 2021 йил 31 августдан бошлаб маҳаллий авиақатновларни амалга оширувчи Тошкент...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1