АсосийDunyo

"Москва Сити"га дронлар ҳужуми уюштирилди

'"Москва Сити"га дронлар ҳужуми уюштирилди'ning rasmi

30 июлга ўтар кечаси Россия пойтахтига яна учта дрон ҳужум қилди. Уларнинг иккитаси “Москва-Сити” бизнес марказидаги биноларга келиб тушган. Дронларнинг яна бири Москва вилоятининг Одинсово туманида уриб туширилгани. Бу ҳақда BBC хабар берди.

“Украина дронлари бугун тунда ҳужум қилди. Москва-Сити офисининг иккита биносидаги фасадга зарар етган. Қурбонлар ва жароҳатланганлар йўқ”, — дейди Москва мери Сергей Собянин.

Ҳужумда Россиянинг учта вазирлик идоралари ва турар-жой хонадонлари жойлашган 50 қаватли IQ-квартал биносининг бешинчи ва олтинчи қаватлари шикастланган.

Баъзи маълумотларга кўра, ҳужум оқибатида бир-икки киши жароҳатланган, бироқ расмийлар бу маълумотни тасдиқламаган.

Россия Мудофаа вазирлиги муносабати

Вазирлик Москва вилоятида мудофаа тизимлари орқали  битта Украина дрони ҳавода йўқ қилингани, “яна иккита дрон радиоэлектрон кураш воситалари билан бостирилгани ва бошқарувни йўқотиб, Москва-Сити ҳудудига қулаганини” айтди.

Украина дрон ҳужуми бўйича муносабат билдирмаган. Воқеа сабабли пойтахтнинг “Внуково” аэропорти учиш ва қўниш йўлаги қисқа муддатга ёпилган, Москва ва Москва вилояти ҳаво зонасида парвозлар тақиқланган.

Бундан ташқари, Москва шаҳри ҳудудида, Testoвская кўчасида транспорт ҳаракати тўсиб қўйилган.

Эслатиб ўтамиз, бу май бошидан бери Москвага қилинган тўртинчи ҳужумдир. 

    Бошқа янгиликлар