“Реал Мадрид” жамоаси устози Зинедин Зидан “Легия”га қарши (5:1) ЕЧЛ 3-туридан сўнг ўйин ҳақиа фикр билдириб, Роналдуда гол уриш имконияти бўлганини, аммо у бундан фойдалана олмаганини айтиб ўтди.
“Мухлислари Роналдудан доим голлар кутишади, аммо бугун ассистент вазифасини бажарди. Жамоадаги ҳар бир футболчининг ишидан мамнунмиз. Тан олиш керак, биз ҳам Криштианудан учта ёки тўртта голлар кутамиз. Унинг ўзи ҳам шуни хоҳлайди. Унда гол уриш учун имкониятлар бор эди, аммо улардан фойдаланмади. Криштианудан доим катта натижалар кутамиз. Буни унинг ўзи ҳам билади”, – дейди франциялик мутахассис.
Криштиану Роналду мазкур учрашувда гол урмаган бўлишига қарамай, иккита голли узатмага муаллифлик қилди.