1

Андижонда ҳам болалар оммавий шифохонага тушган (видео)

ЖАМИЯТ 22.09.2023, 21:19
Андижонда ҳам болалар оммавий шифохонага тушган (видео)

Кеча тунда Наманганнинг Чуст туманида 70 нафардан ортиқ бола оммавий заҳарлангани тасдиқланганидан кейин ижтимоий тармоқларда бошқа ҳудудларда ҳам шундай ҳолатлар кузатилгани ҳақида турли хабарлар тарқала бошлади. Хусусан, Андижон вилоятида ҳам бу каби ҳолатлар кузатилгани айтиб ўтилмоқда. 

Хабарларда назарда тутилаётгандек кўп сонли заҳарланиш ҳолати ёки бутун бошли бирор муассаса тарбияланувчилари заҳарланган ҳолат ҳозирда вилоятимизда йўқ, дейди ҳоким Матбуот котиби.

Айни дақиқаларда бу масала вилоят ҳокими назоратида эканлиги, соҳа бўйича масъул ҳоким ўринбосари бевосита вилоят марказий шифохонасида вазиятни яқиндан кузатиб, зарурий ҳаракатларни олиб борилиб, ҳозиргача жиддий турдаги ҳолат аниқланмаганлиги таъкидланди.

Айни дақиқаларда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов вилоят шошилинч тиббий ёрдам марказига етиб борган.

Вилоят ҳокими токсикология бўлимидаги 12 нафар болалар билан учрашди.  

Дори воситасининг ножўя таъсири оқибатида мазкур шифохонага келган барча ота-оналар ва болалар билан яқиндан суҳбатлашди.

Ҳозирда болаларнинг умумий ҳолати яхшиланмоқда. Шифокорларнинг аниқ маълумот беришларича, беморларда жиддий ёки ҳаёт учун хавфли бўлган ҳеч бир ҳолат мавжуд эмас. Уларнинг аксари саломатлиги қониқарли ҳолга келиб, уйларига қайтмоқдалар.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда  Соғлиқни сақлаш вазирлигининг кўрсатмасига асосан, ️вазият ойдинлашиб, ушбу дорининг соғлиқ учун хавсизлиги тўлиқ таъминлангунга қадар барча мактаб ва боғчаларга тарқатилган йод препарати истеъмоли тўхтатилди.  

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1