1

Бугун ҳам "Ханчжоу-2022" XIX Осиё ўйинларида ўзбекистонликлар медаллар учун беллашади

СПОРТ 04.10.2023, 12:02
Бугун ҳам  "Ханчжоу-2022" XIX Осиё ўйинларида ўзбекистонликлар медаллар учун беллашади

Бугун "Ханчжоу-2022" XIX Осиё ўйинларининг ўн биринчи кунги баҳслари бошланди.

Унда Ўзбекистон спортчилари от спорти, велошоссе, юнон-рум кураши, чим устида хоккей, сувга сакраш, бокс, шахмат, оғир атлетика, енгил атлетика ва футбол турларида ватанимиз шарафини ҳимоя қилаяптилар.  

 Жумладан, футбол баҳсларининг ярим финал учрашувлари бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон ва Жанубий Корея олимпия терма жамоалари ўзаро беллашади.   Учрашув Тошкент вақти билан соат 17:00 да бошланади.

Бундан ташқари, бокс бўйича  -51 кг вазнда ярим финал баҳси ҳам кўпчиликни қизиқтириш табиий. Ушбу жанг Ҳасанбой Дўсматов - Томоя Цубои (Япония) ўртасида бўлиб ўтади.

Хитойда бўлиб ўтаётган XIX Осиё ўйинлари 8 октябргача давом этади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1