1

“Ханчжоу-2022”: Бир киши кам бўлиб ўйнаган Ўзбекистон жамоаси Жанубий Кореяга финал учун курашда ютқазди

СПОРТ 04.10.2023, 20:24
“Ханчжоу-2022”: Бир киши кам бўлиб ўйнаган Ўзбекистон жамоаси Жанубий Кореяга финал учун курашда ютқазди

Осиё Ўйинлари-2022 футбол дастури яримфинал доирасидаги баҳслар якунланиб, финалчилар ва 3-ўрин учун курашадиган жамоалар номи маълум бўлди.

Ҳанчжоудаги ўйинда Темур Кападзе мураббийлигидаги Ўзбекистон олимпия жамоаси Жанубий Кореяга қарши майдонга тушди. 4-дақиқадаёқ Чон Ву Ён ҳисобни очди – 1:0.

25-дақиқага келиб Жасур Жалолиддинов жарима зарбасидан йўллаган ажойиб зарбаси эвазига ҳисобни тенглаштирди – 1:1.

38-дақиқага келиб эса ҳимоядаги қўпол хатодан кейин Чон Ву Ён дублини расмийлаштирди – 2:1.

Иккинчи бўлимда вакилларимиз ҳисобни тенглаштириш учун ҳар қанча уринишмасин, кореяликлар ғалабани сақлаб қолишди. Устига-устак Бўриев 75-дақиқада иккинчи марта огоҳлантирилиб, майдондан четлатилди.

Иккинчи яримфинал баҳсида Япония Гонг Конгни 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Шу тариқа, турнирнинг амалдаги чемпиони Жанубий Корея финалда Японияга қарши ўйнайдиган бўлди. Ўзбекистон эса бронза медали учун яна Гон Конгга қарши майдонга тушади. Бу турнирдаги ўзаро 3-ўйин бўлади. Баҳслар 7 октябр куни бўлиб ўтади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1