АсосийJamiyat

Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчихонаси ватандошларни огоҳлантирмоқда

'Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчихонаси ватандошларни огоҳлантирмоқда'ning rasmi

Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчихонаси ушбу давлатда бўлиб турган ватандошларга шу кунларда одамлар гавжум тадбирлар, турли хилдаги митинг ва намойишларда қатнашмасликни тавсия қилди.

2022 йилнинг 29 октябрь куни Хеллоуин байрами нишонланган Сеулнинг Итевон кўчасида тиқилинч рўй бериб, нафас қисилиши ва юрак тўхташидан 156 киши ҳалок бўлган, 196 нафари эса жароҳат олган эди. Ушбу фожиа натижасида Ўзбекистоннинг 1 нафар фуқароси ҳам ҳаётдан бевақт кўз юмганди.

Шу муносабат билан элчихона Ўзбекистон фуқароларини одамлар гавжум тадбирлар, турли хилдаги митинг ва намойишларда қатнашмасликни ҳамда ўзбекистонликлар иштирокида фавқулодда вазиятлар рўй берган ҳолатларда элчихонанинг қуйидаги масъул ходимларига зудлик билан қўнғироқ қилишларини тавсия қилади:

- Консул Элёр Нишонов – 010-6802-1969;
- Вице-консул Азамат Болтаев – 010-2909-4334;
- Атташе Абдуманнон Исанов – 010-3213-4505.

 

    Бошқа янгиликлар