АсосийIqtisodiyot

Ўзбекистон Фаластин халқига гуманитар ёрдам кўрсатиш учун 1,5 миллион АҚШ доллари ажратади

'Ўзбекистон Фаластин халқига гуманитар ёрдам кўрсатиш учун 1,5 миллион АҚШ доллари ажратади'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев гидроэнергетика соҳасида амалга оширилаётган лойиҳалар ва энергетика тизимини куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича вазифалар ижроси юзасидан ўтказган йиғилиш аввалида Ғазо сектори аҳолисига баҳоли қудрат ёрдам кўрсатиш учун Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Яқин Шарқ агентлигига 1 миллион 500 минг доллар ажратиш ҳақида айтган эди.

Шунга биноан “Фаластинлик қочқинларга ёрдам бериш ва ишларни ташкил этиш бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Яқин Шарқ агентлигига гуманитар ёрдам ажратиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–354-сон, 01.11.2023 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, Фаластинлик қочқинларга ёрдам бериш ва ишларни ташкил этиш бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Яқин Шарқ агентлиги (UNRWA) томонидан олиб борилаётган Фаластин халқи учун гуманитар ёрдам кўрсатиш тадбирларини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида Агентликка гуманитар ёрдам кўрсатиш учун 1,5 миллион АҚШ доллари ажратилади.

    Бошқа янгиликлар