Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан, жорий йилнинг 19 ноябрь куни республикамизнинг 16 та шаҳри бўйлаб "Янги нафас" югуриш мусобақаси бўлиб ўтади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, Тошкент шаҳрида югуриш масофаси 3 ва 10 километрни ташкил этади.






