АсосийIqtisodiyot

Ўзбекистонда экспорт салоҳиятини ошириш учун илғор стандартлар жорий қилинмоқда

'Ўзбекистонда экспорт салоҳиятини ошириш учун илғор стандартлар жорий қилинмоқда'ning rasmi

Сўнгги йилларда республика экспорт салоҳиятини ошириш ва маҳаллий экспортчиларнинг фаолиятини рағбатлантиришга қаратилган кенг кўламли иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилиб келинмоқда. 

Шу билан биргаликда мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни сифати, рақобатбардошлилигини ошириш ва ҳалқаро бозорларда ўз ўрнини топишга кўмаклашиш мақсадида бир қатор зарур лойиҳалар амалга оширилиб келмоқда. 

Жумладан,  

– Миллий сифат инфратузилмасини халқаро меъёрларга мослаштириш мақсадида, техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, мувофиқликни баҳолаш соҳаларини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари қайта кўриб чиқилди.

Хусусан, 30  мингга яқин ички стандартлардан қарийб 20 мингтаси халқаро меъёрлар билан уйғунлаштирилди, халқаро стандартлар реестри шакллантирилди.

Бозор иқтисодиёти механизмларининг тўлиқ ишлашига тўсқинлик қиладиган 6 мингга яқин эскирган стандартлардан фойдаланиш тўхтатилди ва 3,5 минг стандарт замонавий талабларга мувофиқ такомиллаштирилди. 26 та халқаро техник регламентнинг маҳаллий аналоглари ишлаб чиқилган.

– тадбиркорлик субъектлари учун маҳсулотларни ишлаб чиқаришда ва олиб киришда мувофиқлигини тасдиқлаш тартиботлари халқаро талаблар асосида такомиллаштирилди.

Хусусан, мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш билан шуғулланадиган 47 та корхона 
global ГАП ва органик стандартларига мувофиқ сифат тизимини фаол равишда амалга оширмоқда.

Тўқимачилик саноатида республика бўйича 98  та корхоналар Оеко-Тех стандартларига мувофиқ сертификатланган, уларнинг аксарияти Европа Иттифоқида талаб қилинадиган идоралар маркалаш сертификатини олган 

– Республикада ишлаб чиқарилаётган ва олиб кирилаётган маҳсулотларни халқаро талаблар асосида синовларини ўтказиш бўйича жами 12 та (8 та озиқ-овқат, 3 та металл ва 1 та электромагнит мослашувчанлик лабораториялари) замонавий синов лабораториялар ташкил этилди; 

Бунда, Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази (UzTest) ва унинг 16 та ҳудудий филиаллари ташкил этилди. Халқаро ташкилотларнинг (ISO, IEC, UNECE, EN, CODEX STAN) стандартлари, талаб ва меъёрларига мувофиқ юқори технологиялар асосида ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг синовларини тўлиқ амалга оширадиган замонавий синов ва назорат лабораторияларидан иборат синов ва назорат комплекси ташкил этилди.

– Тадбиркорликни янада ривожлантириш, экспортбоп маҳсулотларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ишлаб чиқариш корхоналари ва фермер хўжаликларида халқаро стандартларни жорий этиш ҳамда тадбиркорлик субъектларига стандартлаштириш, сертификатлаштириш ҳаражатларини қоплаб бериш механизми йўлга қўйилди.

Булардан ташқари, жорий йилнинг январ-сентябр ойлари мобайнида корхоналарга 1292 та, шундан, стандартлаштириш – 350 та, метрология – 161 та, сертификат-лаштириш – 272 та, сифат менежмент тизимлари масалалари – 354 та, қадоқлаш ва ёрлиқлаш – 77 та ва бошқа масалаларда 98 та консультатив хизматлар кўрсатилди.

Бунинг натижасида, ҳудудларда жойлашган 177 та тумандаги 1016 та корхонанинг 75 турдаги маҳсулотларини дунёнинг 40 та мамлакатига экспорт қилинишида амалий ёрдамлар кўрсатилди.

Республика ҳудудларида фаолият юритувчи 212 та экспортёр корхонага ҳудудлар сертификатлаш идоралари томонидан 360 та синов баённомалари ва 250 та мувофиқлик сертификатлари расмийлаштирилди.

Натижада дунёнинг 15 та давлатига қиймати 20,4 млн АҚШ доллар бўлган маҳсулотлар экспорт қилинишига эришилди.

Ўтган 9 ой давомида ҳудудлардаги 2553 та корхонадаги 2640 та инвестиция дастури доирасида ишга тушириладиган корхоналар манзилли ўрганилиб, уларга 2593 та, шундан стандартлаштириш – 619 та, метрология – 195 та, сертификатлаштириш – 601 та, сифат менежмент тизимлари масалалари – 415 та, қадоқлаш ва ёрлиқлаш – 140 та ва бошқа масалаларда 623 та консультатив хизматлар ва амалий ёрдам кўрсатилди.

    Бошқа янгиликлар