Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сергели туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.Ж. фуқаро Б.Х.нинг ишончига кириб, уни гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида 4 200 АҚШ доллари эвазига Корея давлатига ишга юборишини айтиб, олдиндан 1 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
23.11.2023 18:57
Тошкентда Кореяга ишга юборишни ваъда қилган фирибгар ушланди






