АсосийJinoyat

Блогер Эмине Караманова 7,5 йилга қамалди

'Блогер Эмине Караманова 7,5 йилга қамалди'ning rasmi

Шу йилнинг баҳор ойларида блогерлик фаолиятига алоқадор бўлмаган иш буйича ижтмойи  тармоқ фаоли Эмине-Лемара Мирзааҳмедова ҳибсга олинган эди

Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти суди аппеляция судлов ҳайъатининг 13 декбрь кунги суд мажлисида Эмине Караманова (Ленара Мираахмедова)га нисбатан қуйи инстанция судининг 7,5 йиллик қамоқ жазоси ўзгаришсиз қолдирилди. Бу ҳақда ҳуқуқ фаоли Абдураҳмон.Ташанов маълум қилди.

47 ёшли блогер Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 139- (Туҳмат), 140- (Ҳақорат) ва 165- (Товламачилик) моддалари билан айбланган.

Тергов органи томонидан блогерга қўйилган ЖКнинг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растарата қилиш йўли билан талон-тарож қилиш) ва 228- (Ҳужжатларни қалбакилаштириш) айби унинг зиммасидан чиқариб ташланган.

Товламачилик эпизоди бўйича жабрланувчи Янгийўл тумани ҳокимлиги мутасаддисидир.

Блогер жазо муддатини умумий тартибдаги колонияда ўтайди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар