1

Рақсга тушган "катталар", тақдирлаш ва шоу-концерти...(фото ва видео)

СПОРТ 24.12.2023, 19:18
Рақсга тушган "катталар", тақдирлаш ва шоу-концерти...(фото ва видео)

Аввал хабар берганимиздек, бугун “Миллий спорт мукофоти-2023” тақдирлаш маросими ўтказилди. Унда бир қанча номинациялар бўйича совринлар эгаларига топширилди.

Тадбир аввалида йил давоми фаол ишлаган қуйидаги спорт мактаблари тақдирланди:

Энг яхши спорт мактаблари:

1. Навоий шаҳар 1-сон спорт мактаби;

2. Бухоро туман спорт мактаби;

3. Хонқа тумани спорт мактаби;

4. Миробод тумани 1-сон спорт мактаби.

Энг яхши ихтисослаштирилган спорт мактаблари:

1. Самарқанд вилояти яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактаби;

2. Фарғона вилояти спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган спорт мактаби;

3. Тошкент шаҳар сув спорти турларига ихтисослаштирилган спорт мактаби;

4. Наманган вилояти гимнастика спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактаби.


Тадбирнинг биринчи блокида:

Йил кашфиёти: Зиёдахон Абдусатторова (камондан отиш);

Йилнинг энг яхши ёш спортчиси: Гулистан Пердибаева (қиличбозлик);

Юксалаётган федерация: Ўзбекистон Роwing & Canoe федерацияси эътироф этилди.

Маросимнинг иккинчи блокида:

Йилнинг энг яхши спорт шифокори: Сардор Парпиев (МОҚ қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази шифокори);

Йилнинг энг яхши Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази: Республика Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази;

Йилнинг энг яхши спорт фотографи: Анвар Илясов («Дунё» АА фотографи);

Олимпизм тарғиботи йўлидаги узоқ йиллик хизматлари учун: Гулноза Аҳмадалиева (Олимпия ва Паралимпия шон-шуҳрати музейи директори);

Ноолимпия спорт турларида йилнинг энг яхши терма жамоаси: Кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси;

Йилнинг энг фаол спорт жамияти: Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси спорт жамияти мукофотланди.

Учинчи блокдан жой олган қуйидаги номинацияларда ғолиблар аниқланди:

Йилнинг энг фаол спорт блогери: Фарруҳ Муҳиддинов («Бугун спорт» инстаблоги асосчиси);

Йилнинг энг яхши спорт журналисти: Абдуазиз Қурбонов «СПОРТ» телерадиоканали мухбири;

Олимпия ҳаракатини қўллаб-қувватлашга қўшган ҳиссаси учун: «Навоий КМК» АЖ;

Соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлашдаги хизматлари учун: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги;

Соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлашдаги хизматлари учун (хусусий сектор): «БеФит» жамоаси.

Тўртинчи блок Паралимпия спортига бағишланди:

Йилнинг энг яхши ёш паралимпиячиси: Шахина Йигиталиева (пара енгил атлетика);

Йилнинг энг яхши пара спорт мураббийи: Дилшод Йўлдошев (пара каноэ);

Йилнинг энг яхши пара спорт клуби: Сув спорти турлари клуби;

Йилнинг энг яхши пара терма жамоаси: Пара енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси;

Паралимпия ҳаракатини қўллаб қувватлашга қўшган ҳиссаси учун: «Олмалиқ КМК» АЖ.

Йил сарҳисобига бағишлаб ўтказилаётган тадбирнинг навбатдаги блокида қуйидаги ғолиблар аниқланди:

Ғалабага бўлган иродаси учун: Севинч Раҳимова;

Йилнинг энг яхши спорт тадбири ташкилотчиси: Ўзбекистон бокс федерацияси;

Йилнинг энг яхши спорт федерацияси: Ўзбекистон футбол ассоциацияси;

Йилнинг энг яхши терма жамоаси: Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси;

Хотин-қизлар спортини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун: Гўзал Муминова.

Барча узоқ кутган, энг асосий номинацияларда ғолиблар аниқланди. Улар билан танишинг:

Йилнинг энг яхши аёл паралимпиячиси: Асила Мирзаёрова (пара енгил атлетика);

Йилнинг энг яхши эркак паралимпиячиси: Хайитмурод Шерқўзиев (пара каноэ);

Йилнинг энг яхши мураббийи: Глеб Гройсман (велоспорт бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи);

Йилнинг энг яхши аёл спортчиси: Тахмина Икромова (бадиий гимнастика);

Йилнинг энг яхши эркак спортчиси: Абдумалик Халоков (бокс).

Тадбир давомида қуйидаги федерациялар Ханчжоу-2022 ХИХ ёзги Осиё ўйинларидаги муваффақиятли иштироклари учун тақдирланишди:

Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси;

Ўзбекистон ўқ отиш спорти федерацияси;

Ўзбекистон шахмат федерацияси;

Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси;

Ўзбекистон теннис федерацияси;

Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси;

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги спорт маркази.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1