АсосийJamiyat

Ўзбекистонлик аёллар учун Словакияда бўш иш ўринлари таклиф қилинди

'Ўзбекистонлик аёллар учун Словакияда бўш иш ўринлари таклиф қилинди'ning rasmi

Ўзбекистон фуқаролиги бўлган аёллар Словакиядаги меҳмонхона ишларига таклиф этилмоқда. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати хабар берди

Маълум қилинишича, иш тури меҳмонхона хизматчиси. Қуйидагича имкониятлар тақдим этилади: 

  • иш ҳақи: 600 евро (солиқлар тўлангандан кейин);
  • иш вақти: ойига 210 соат;
  • барча харажатлар иш берувчи ҳисобидан.

Шунингдек, номзодларга қуйидагича талаблар қўйилган:

  • 25 ёшдан 45 ёшгача;
  • тажрибага эга бўлиш;
  • рус ёки инглиз тилида сўзлаша олиш;
  • судланмаганлик;
  • Ўзбекистондан четга чиқишга тақиқ йўқлиги.

 


Рўйхатдан ўтиш

    Бошқа янгиликлар