Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Жиззах вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Р.А. “T-Sh.” МЧЖ раҳбари Д.Э.га нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида 15 000 АҚШ доллари эвазига енгил жазо тайинлатиб беришини айтиб, шундан 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
01.02.2024 17:50
Жиззахда МЧЖ раҳбарига 15 минг доллар эвазига енгилроқ жазо тайинлатиб бермоқчи бўлган фирибгар ушланди






