Оҳангарон шаҳар ҳокими Эшонқулов Акром Жўраевич лавозимидан олинди. Бу ҳақда унинг ўзи маълум қилди.
"Сизларга шуни маълум қиламанки, Оҳангарон шаҳрида 2020 йил 4 июнь кунидан бошланган фаолиятим 2024 йил 6 февраль куни ўз якунига етди.
Ўтган давр мобайнида Сизлар билан ўтказган ҳар бир дақиқам ҳаётим зарварақларида ўчмас из қолдирди. Фурсатдан фойдаланиб, Муҳтарам Президентимизга шунча муддат Сизлар билан елкама-елка ишлаш имкониятини берганидан чексиз миннатдорман.
Оҳангарон шаҳри менинг она шаҳримдек юрагимдан жой олди. Шаҳар равнақи йўлида нимага эришган бўлсам, барчасида Сизларнинг меҳнатингиз беқиёс.
Иш жараёнларида биронтангизни ранжитган бўлсам барчаларингиздан узр сўрайман.
Хайр Оҳангарон шаҳрим. Хайр жонажон шаҳрим", - дея ёзиб қолдирди у.






