1

“400 000 сўмлик чиқарилгани ҳақидаги хабарлар ёлғон”

ИҚТИСОДИЁТ 18.02.2024, 15:13
“400 000 сўмлик чиқарилгани ҳақидаги хабарлар ёлғон”

Айрим ижтимоий тармоқларда 100 000 сўмлик банкнотнинг номинали кўрсатилган рақамларини 400 000 рақамига ўзгартирилган ҳолатидаги расмлари тарқалмоқда.

Ушбу хабарлар юзасидан Марказий банк изоҳ берди

“Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 39-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси пул белгиларининг номинал қиймати Марказий банк томонидан белгиланади.

Мазкур қонуннинг 40-моддасига мувофиқ, Марказий банк Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонуний тўлов воситаси сифатида пул белгиларини муомалага чиқаришда мутлақ ҳуқуққа эга бўлиб, янги намуналардаги пул белгилари муомалага чиқарилиши тўғрисидаги хабар, шунингдек, уларнинг тавсифлари Марказий банк томонидан оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.

"Шунга кўра, айрим ижтимоий тармоқларда тарқалаётган 400 000 сўм номиналдаги банкнотлар ҳеч қандай қонуний асосларга эга эмаслиги ва фуқароларимиз бундай ёлғон хабарларга алданиб қолмаслигини сўраймиз", - дейилади Марказий банк хабарида.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1