1

Қорнингиз оғриса, АНОР шарбати ичинг!

САЛОМАТЛИК 21.11.2016, 12:00
Теглар: Маҳсулот, Саломатлик
Қорнингиз оғриса, АНОР шарбати ичинг!

Астма, атеросклероз, камқонлик, иммунитет пасайиши, қорин оғриқлари, юрак-қон томир ҳамда ичаклар фаолияти бузилишида, ич кетиш каби ҳолатларда анор меваси ва ундан тайёрланадиган шарбатлар тавсия этилади.

Рецепт:

  • Гижжаларни туширишда: 50 гр. анор пўстлоғини 2 стакан совуқ сув билан аралаштириб, ўрта оловда қайнатилади. Дамлама тайёр бўлиш жараёнида сув икки баравар камайиши керак. Сўнг докадан ўтказиб, илиқ ҳолатда 1 соат давомида оз-оздан ичилади. Суюқлик қабул қилингач, сурги дори тавсия этилади.
  • Диареяда: ич кетиши, қорин соҳасидаги оғриқларда анор пўстини майдалаб, кунига 3 маҳал овқатланишдан кейин 1 чой қошиқдан ичилади. Кичик ёшдаги болалар учун эса анор шарбатини тенг миқдорда қайнаган сув билан аралаштириб берилади. Диареяни келтириб чиқарувчи инфекция таёқчалари анор пўсти таркибидаги моддалар туфайли ўз таъсирини йўқотади.
  • Милклар шамоллаши, юмшашида: анорнинг меваси истеъмол қилиниб, пўстлоғи озроқ сувда қайнатилади. Дамлама билан оғиз бўшлиғи чайилганда милклар мустаҳкамланади. Бироқ бу муолажани мунтазам такрорлаш мумкин эмас, акс ҳолда тиш эмалига таъсир этиши мумкин.
  • Тери жароҳатларида: қуритиб майдаланган анор пўстлоғидан тери жароҳатларида, куйганда, очиқ яраларда фойдаланиш мумкин. Бунда жароҳат юзаси анор шарбати билан артилиб, сўнг майдаланган пўстлоғининг кукуни сепилади. Бу малҳам очиқ турдаги жароҳатлар учун мўлжалланган бўлиб, тери битишини тезлаштиради.

Кимларга мумкин эмас?

Анор шарбатини доим сув билан аралаштириб истеъмол қилиш лозим. Анордан тайёрланадиган малҳамлар ўткир нефрит, гепатит, панкреатит, ошқозон яраларида тавсия этилмайди.

Шарҳлар

Буйрак хасталиклари кимларда кўпроқ учрайди? Шифокор жавоб берди

06.08.2021, 17:47

CCВ Матбуот хизмати буйрак етишмовчилиги қандай хасталик экани ва уни бартараф этишда мамлакатимиз тиббиёти нималарга қодирлиги ҳақида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бўлим раҳбари,...
​​Аҳоли саломатлиги учун маҳсулотлар хавфсиз ёки зарарли эканлигини кўрсатувчи белгилар билан тамғаланади

11.11.2020, 21:22

"Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ги Президент қарорида қайд этилишича, озиқ-овқат маҳсулотларининг таркибида туз, қанд ва ёғ миқдори инсон соғлиғи учун хавфсиз...
ЮТИНГАНДА ҚУЛОҚ ОҒРИҒИ?!

26.12.2017, 13:12

— Уч яшар ўғлим овқат чайнаб ютаётганида қулоғини ушлаб, оғриётганини айтди. Шифокорга кўрсатсам, отит деб ташхис қўйди. Бу қандай касаллик? Уни уйда даволаса бўладими? Назира...
ДИАТЕЗ ҚАЙТАЛАМАСИН ДЕСАНГИЗ…

26.12.2017, 13:08

— Эмизикли чақалоғим экссудатив диатез касаллиги билан оғриганди. Ҳозир соғайган бўлса-да, айрим таомларни истеъмол қилганимда унинг баданида қизғиш доғлар пайдо бўлади. Гўдакда диатез қайталамаслиги учун...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1