1

Бухорода автоҳалокатга учраган автобус иши бўйича мансабдорларга жиноят қўзғатилди

ЖАМИЯТ 19.03.2024, 20:45
Бухорода автоҳалокатга учраган автобус иши бўйича мансабдорларга жиноят қўзғатилди

Когон туманидаги мактаб ўқувчилари Бухоро шаҳрига театр томошасига олиб кетаётган автобуснинг ЙТҲга учрагани ҳақида хабар берилган эди.

ЙТҲ натижасида бир нафар автобус йўловчиси оғир тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этган. Шунингдек, бир нафар йўловчи тан жароҳати олган бўлиб, 25 нафар йўловчиларга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилгани ҳақида расмий хабар берилди.

Бош прокуратура Матбуот хизмати бошлиғининг қайд этишича, ҳодиса юзасидан Бухоро вилояти ички ишлар тергов органи томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дарҳол терговга киришилган. 

Бундан ташқари, Бухоро вилояти прокуратураси томонидан ўтказилган текширишда айрим мансабдор шахслар мактаб болаларини автобусда ташиш ва ҳамроҳлик қилиш ишларини ташкил қилишда қўпол қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйганликлари аниқланган.

Ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 207-моддаси (Мансабга совуққонлик билан қараш) билан жиноят иши қўзғатилди. 

Тергов ҳаракатлари ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона ўтказилиши ва натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1