1

Ўзгидромет янги ҳафтада кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди

ЖАМИЯТ 25.03.2024, 13:54
Ўзгидромет янги ҳафтада кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди

Бугун 25 март куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича ҳаво ҳарорати 23-28о илиқ, жанубда ва чўл ҳудудларда 30о гача бўлган қуруқ ва жуда илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

26-29 март кунлари даврида Ўзбекистон ҳудудига нам Ўрта ер денгизи ҳавосининг бир қисми кириб келиши кутилмоқда.

Республика бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. 

Бугун ва эртага кундузги ҳарорат 25-27о илиқ, 27 мартда 20-22о илиқ, 28 мартда 18-20о илиқ, кечалари ҳарорат асосан 11-14о илиқ бўлади.

26 мартда юқори ҳарорат фони сақланиб туради, сўнг ҳаво ҳарорати аста-секин пасаяди ва иш ҳафтасининг охирига келиб 13-180 илиқни ташкил этади.

25-26 ва 28-29 март кунлари баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучаяди, 28-29 мартда айрим жойларда баъзида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.

Тоғларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади. Қор кўчиши хавфи сақланиб туради.

Пойтахтимизда: 26 мартда ёғингарчилик кутилмайди, 27-29 мартда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1