Миробод туман статистика бўлим бошлиғи К.Жамолов аҳоли ва уй-жойни рўйхатга олишнинг ноёблигини белгилайдиган 5та асосий хусусиятлар ҳақида батафсил маълумот берди.
Алоҳида ҳисобга олиш
Рўйхатга олиш жараёнида ҳар бир шахс (ва ҳар бир турар-жой мажмуаси) ҳақидаги маълумотлар уларнинг хусусиятлари алоҳида тарзда қайд этилган ҳолда тўпланади. Бу турли хил белгиларнинг ўзаро таснифини ва бир неча белгилар бўйича маълумотларни олиш имконини беради.
Бир вақтдалилик
Рўйхатга олиш жараёнида шахслар ва турар жойлар тўғрисида олинган маълумотлар аниқ белгиланган ва ягона ҳисоб даврига (ёки муфйян вақтга) тегишли бўлиши керак. Идеал ҳолда, барча шахслар ва яшаш жойлари ҳақидаги маълумотлар бир вақтнинг ўзида тўпланиши керак. Бироқ, агар маълумотлар бир вақтнинг ўзида тўпланмаси, тўпланган маълумотлар бир хил ҳисоб-китоб даврига тегишли бўлиши учун тузатишлар киритилиши керак бўлади.
Кўп томонламалик
Аҳоли ва уй-жой фондини рўйхатга олиш мамлакатнинг аниқ белгиланган ҳудуди доирасида шахсларнинг умумий сони, уй хўжаликлари ва уй-жой бирликлари сони тўғрисида маълумот олишни таъминлаши керак. Аҳолини рўйхатга олиш (ёки назорат тариқасида солиштириш) мамлакатнинг маълум бир ҳудудида истиқомат қилувчи ва маълум бир вақтда жойлашган барча шаҳсларни қамраб олиши керак.
Кичик ҳудудлар бўйича маълумотлар
Рўйхатга олиш мамлакатнинг энг кичик географик ҳудудлари ва аҳолининг кичик гуруҳлари даражасида аҳоли ва уй-жойларнинг сони ва хусусиятлари ҳақида маълумот олиш имконини беради, шу билан бир қаторда, шахсий маълумотларнинг махфийлигини ҳимоя қилиш бўйича асосий талабларга жавоб беради.
Рўйхатга олишнинг даврийлиги
Рўйхатга олиш ўрнатилган даврийликда қабул қилинган, таққаслаш мумкин бўлган ахборот олиш учун мунтазам равишда амалга оширилиши керак. Ҳар 10 йилда камида бир марта рўйхатга олиш тавсия этилади.






