1

Тошкентда қалбаки АҚШ долларини сотаётган шахслар ушланди

ЖИНОЯТ 27.03.2024, 13:14
Тошкентда қалбаки АҚШ долларини сотаётган шахслар ушланди

Тошкент шаҳрида қалбаки АҚШ долларини сотаётган шахслар ушланди. Бу ҳақида Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар берди.

Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ДХХ ҳамда ИИББ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда фуқаролар А.Р., И.И. ва бошқалар Яшнобод тумани ҳудудида жами 18 800 қалбаки АҚШ долларини фуқаро А.Қ.га 141 млн сўмга сотган вақтларида ушланиб, улардан жами 283 дона 100 АҚШ долларлик қалбаки купюралари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1