Қўшни давлатдан кириб келган йўловчи тилладан ишланган тишларни пошнасига яшириб олиб ўтишга уринган. Бу ҳақда Фарғона вилояти божхона бошқармаси хабар берди.
"Равот" чегара божхона пости орқали қўшни давлатдан кириб келган йўловчилардан бири оёқ кийимининг пошнасига 26 грамм оғирликдаги тилладан ишланган тишларни яширганча олиб киришга урингани фош бўлди.
#жиният #тилла #чегара






